RU

Последние новости

07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  0 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  11 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар Новости

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар

Дилшод Нуралиев ўтган йили шогирдлари билан Эронда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Бу йил улар қитъамиз шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишади. Яқинда Австрияда мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ўсмирларимиз сентябрда энди Испанияда йиғинда қатнашадилар.

Рақибларимиз ичида Марокаш ва Панама аллақачон жиддий тайёргарликка киришиб бўлди. Хорватия ҳақида хабарлар кўп бўлмаган бир пайтда марокашликлар ўтган ҳафтада навбатдаги йиғинларини якунлашди.

Ўзларидан 4 ёш катта жамоаларга қарши баҳс олиб борган Марокаш ўсмирлари жисмоний имкониятларини анча яхшилаб олишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамоанинг кўплаб футболчилари “Брюгге”, “Андерлехт”, “Интер”, “Ювентус”, “Барселона”, “Аякс”, “Боруссия”, “Нанси” каби Европанинг машҳур клубларида фаолият олиб боришади. Бельгиянинг икки гранди таркибида бир неча нафардан ўйинчи ҳаракат қилади. Марокаш ўсмирлари сафида келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган кўплаб футболчилар борлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.

Панамалик ўсмирлар эса Колумбияда йиғин ўтказиб қайтишди. Улар 5 учрашувда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Шу кунларда Венесуэлада мезбонлар, Гондурас ва Аргентина ўсмирларига қарши учрашувларда иштирок этишади. Шу тариқа бу жамоа мундиалда иштирок этадиган бошқа термаларга қарши ўйинларда маҳоратини ошириб боряпти.
Терма жамоаларимиз учун муҳим палла яқинлашиб келмоқда. Улар бизни ижобий натижалар билан хурсанд этишларига умид қилиб қоламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика