RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Ўсмирларимиз Марокашга қарши ўйиндан олдин машғулот ўтказишди (фото) Новости

Ўсмирларимиз Марокашга қарши ўйиндан олдин машғулот ўтказишди (фото)

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун БААнинг қуйи дивизиони иштирокчиси "Калба Клуб" жамоасининг машғулотлар майдонида эртага бўлиб ўтадиган ўйин олдидан машғулотларини ўтказди.
Машғулотлар ҳам ўйин каби маҳаллий вақт билан 20:00да бошланди. Бу пайтга келиб маҳаллий ҳарорат 28 даража иссиқни ташкил этиш билан бирга нам ҳам эди. Буни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кийган футболкалардан ҳам кўриб олсангиз бўлади.

Қўшни майдонда Марокаш терма жамоаси ўз машғулотларини ўтказди. БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати ташкилотчилиги Туркиядан кўра яхшироқ таассурот қолдиряпти. Маҳаллий ОАВнинг, айниқса ТВнинг турнирга бўлган эътибори катта. Матбуот анжуманида ҳам журналистлар сони 20 нафарга яқин эди. Афсуски баъзи сабабларга кўра “CА” ходимлари мусобақанинг иккинчи туригагина етиб кела олдилар. Ҳечдан кўра кеч. Эртага Хайрулла Холиқов ҳам сафимизга қўшилади ва биргалашиб турнирни юқори савияда ёритишга ҳаракат қиламиз.

БААда жаҳон чемпионатининг матбуот хизматига жавобгар Алишер Никимбаевнинг фарзанди Равшан ҳам отаси изидан бораётган кўринади, Фужайра шаҳрида терма жамоамизнинг ташкилий ишларига яқиндан ёрдам бераяпти. Хабарингиз бор, терма жамоа билан ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев мусобақада иштирок этаяпти. Шунингдек Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамов ҳам шу ердалар.

Бевосита машғулотларга келсак, дастлабки 15 дақиқа футболчилар майдони бўйлаб тўп билан бориб келиш машқини бажардилар. Шундан кейин учтадан иборат гуруҳлар тузилиб ўзаро кичик пас ҳаракатларини, кейин эса узоқ масофага пас ошириш машғулоти ўтказилди. Ҳаво ҳаддан ташқари намлиги учун 20 дақиқадан сўнг футболчиларга сув ичишга имкон берилди. 1 дақиқага ҳам бормаган чанқоқ босишдан сўнг, Дилшод Нуралиев жамоани иккига бўлиб ўйин ўтказди.

Нуралиев Марокаш терма жамоасини яхши ўрганиб чиққан кўринади, иккига бўлиниб ўйнаётганда ҳужумчиларга нисбатан ҳимоячиларимиз атайлаб қаттиқроқ ҳаракат қилдилар. Сабаби эртанги рақиб оддий эмас ва бунинг учун машғулотларда етарлича тер тўкиш лозим.

Бу ўйинда Дилшод Нуралиев бир қатор тактик ҳаракатларни синаб кўрди. Эртага бурчак тўпи тепилаётган чоғида ажабтовур ҳаракатларни кўрсангиз шуни билингки, бу машғулотлар меваси. 3та дарвозабонимиз ўйин давомида иккита жамоа сафида ҳаракат қилдилар.

Ҳисоб қизиллар фойдасига ҳал бўлган ўйинда Иброҳим Абдуллаев дубль қайд этди. Кейин олис масофадан зарба бериш машқлари бажарилди. Бу эса барча тоифадаги терма жамоаларимизнинг энг катта камчиликлари. Бизда то дарвозабон билан бирга-бир чиқмагунича гол урадиганлар камайиб кетди. Ажаб эмас, шу тарзда ишланадиган машқлардан кейин йил сайин уларнинг сони ошиб боради.

Қизиллар: Раимов (С.Каримов), Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Ҳамробеков, Комилов, Ҳамдамов, Шукуров, Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев, Аббосов.
Сариқлар: Эшбўтаев (С.Каримов), Жўрабоев, Аъзамов, Эркинов, Сиддиқов, Қодирқулов, Каримов, Хурсанов, Неъматиллаев, Тўраев.
 

Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика