RU

Последние новости

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  26 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Ўсмирлар мундиали: Гуруҳлар шаҳарлари аниқ ва чипталар сотувда Новости

Ўсмирлар мундиали: Гуруҳлар шаҳарлари аниқ ва чипталар сотувда

Ўтган йили Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган ўсмирлар терма жамоамиз 17 октябрда БААда старт оладиган жаҳон чемпионатида юртимиз ва қитъамиз шарафини ҳимоя қилади.
Ушбу мусобақага тайёргарликни давом эттираётган Дилшод Нуралиев шогирдлари ўз рақиблари номини 26 август куни Абу Дабида бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг билиб олишади. Ҳозирча саватлар қай тарзда тақсимланиши аниқ эмас. Ҳар бир конфедерация чемпионини ёки мезбонлар ва Океания чемпионидан ташқари чемпионларни биринчи саватга жойлаштириш варианти мавжуд. Балки, ФИФА мезбонларга биринчи саватни тақдим этиш учун Осиё чемпионини бошқа саватга жойлаштирар. Бундай ҳолда биз биринчи саватда бўлмаймиз. Якуний қарорга қуръа ташлашдан аввал келинади. Лекин ўсмирлар ўртасидаги мусобақада саватларнинг аҳамияти жуда катта эмас. Чунки бу ёшда рақиблар деярли тенг савияда бўлишади. Қолаверса, Европадан доимий грандлар чемпионатга йўлланма олишмаган. Жанубий Америка ва Африкадан эса етакчилар БААда майдонга тушишади.

Ҳозирнинг ўзида эса қайси гуруҳ вакиллари қайси шаҳарларда ўйнашлари маълум бўлиб улгурди. Унга кўра, “А” гуруҳи вакиллари Абу Даби ва Рас Ал Хайма (дастлабки шаҳарда 5, кейингисида 1 учрашув), “В” гуруҳидагилар Рас Ал Хайма ва Абу Даби, “С” гуруҳи жамоалари Фужайра ва Шаржа, “D” гуруҳи Шаржа ва Фужайра, “Е” гуруҳи вакиллари Дубай ва Ал Айн, “F” гуруҳи жамоалари Ал Айн ва Дубай шаҳарларида майдонга тушадилар.  Гуруҳларда одатдагидек фақат охирги турда икки жамоа бошқа шаҳарда ўйинларини ўтказишади.

Маҳаллий ташкилий қўмита эса аллақачон чипталар сотувини бошлаб юборган. Бунда ҳар бир шаҳар учун умумий ва бир кунлик ўйинлар учун чипталар сотилади. Яъни, истаган мухлислар бир шаҳардаги барча ўйинлар учун чипталарни харид қилиш имкониятига эгалар. Айтайлик, Дубайда 6 ўйин куни бор. Бунда 3 тур гуруҳ баҳслари, нимчорак, чорак ва ярим финал баҳслари рўйхатга киритилади. Гуруҳ баҳслари учун бир кунлик чипталарни, нимчорак финалдан бошлаб эса бир учрашув учун чипталар сотилади. БААдаги чемпионат ташкилий қўмита раҳбарияти мундиал иштирокидаги ўйинларда мухлислар сони кўп бўлишига умид қилаётганларини таъкидлашди.

Абу Даби – “Муҳаммад Бин Зайд” стадиони
Кунлар:
17 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам (1 АҚШ доллари 3,66 дирҳамга тенг)

Дубай – “Мактум Бин Рашид” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 6 ўйин куни учун 1-категория 240 дирҳам, 2-категория учун 51 дирҳам

Шаржа – “Шаржа” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 2 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Рас Ал Хайма – “Эмирейтс” стадиони
Кунлар
: 17 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Ал Айн – “Халифа Бин Зайд” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 1 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Фужайра – “Фужайра” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика