RU

Последние новости

17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  2 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  6 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4

Осиёга осон бўлмайди Новости

Осиёга осон бўлмайди

23 май куни Польшада навбатдаги U-20 жаҳон чемпионатига старт берилди.

Бунда 24та терма жамоа қатнашяпти. Шулардан тўрттаси Осиё вакили. Булар - Саудия Арабистони, Қатар, Япония ва Жанубий Корея. Ўтган йилнинг 18 октябрь - 4 ноябрь кунлари Индонезияда U-19 Осиё чемпионати ўтказилганди. Якунда кучли тўртликдан жой олган жамоалар ҳозир Польшада бўлиб туришибди. 

Саудия Арабистони амалдаги U-18 Осиё чемпионати ғолиби саналади. Жанубий Корея - финалчи. Қатар билан Япония ярим финалда ўйнашган. U-20 жаҳон чемпионатида Осиёнинг ҳозирча иккита жамоаси - Япония ва Қатар 1-тур учрашувини ўтказди. Япония Эквадор билан 1:1 ўйнаган бўлса, кеча Қатар ёшлар терма жамоаси Нигерияга қарши майдонга тушиб 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугун эса Жанубий Корея ва Саудия Арабистони 1-тур баҳсида майдонга тушади. Хуллас ўтган йилги Осиё чемпионати финалида ўйнаган жамоалар. Жанубий Корея Португалия билан ўйнайди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони Саудия Арабистони эса кимсан Франция билан беллашади. 

18:30. Португалия - Жанубий Корея 

21:00. Франция - Саудия Арабистони 

Дарвоқе Португалия ўтган йил Финляндияда ташкил этилган U-19 Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. Франция эса ушбу мусобақа ярим финалида ўйнаган. 

Бундан кўриниб турибдики, бугун Осиёнинг иккита жамоасига осон бўлмайди. Лекин қитъамиз вакили бўлгани учун ҳам ҳар бир Осиё жамоасидан фақат ижобий натижа кутамиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика