RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари Новости

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари

Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади.

Турган гапки, спорт турлари ичида айниқса футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилганди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.

Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:

14 август

1-тур:
Ўзбекистон - Бангладеш
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 14:00

16 август

2-тур:
Қатар - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

19 август

3-тур:
Таиланд - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги "Gelora Bung Karno Stadium"да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан - 16:08) да бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика