RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея 5-бор ғолиб! Новости

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея 5-бор ғолиб!

Бугун Осиё ўйинларида спортнинг футбол тури бўйича мусобақаси ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида кураш олиб борган Жанубий Корея финалдаги рақиби Японияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб кореяликлар ўз тарихларида бешинчи бор Осиё ўйинлари ғолибига айланишди.

Маълумот учун, Жанубий Корея бу йилги мусобақани ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8-марта финалда ўйнади ва шундан бештасида ғалабага эришди. Шуни айтиш лозим, 1970 ва 1978 йилги мусобақалар финалида Жанубий Корея Бурма ва КХДР билан дуранг қайд этган, бироқ ташкилотчилар томонидан ҳар икки жамоа ғолиб деб топилиб олтин медаллар топширилган.

Бундан тўрт йил олдин Иньчонда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам ғолиблик Жанубий Кореяга насиб этганди. Корейслар ён қўшнилари КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Бу гал эса Япония 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. 1954, 1958 ва 1962 йилги мусобақаларда эса Жанубий Корея кетма-кет уч марта финалда ўйнаб, учаласида ҳам ғолиб бўла олмаган.

Қуйида Жанубий Корея терма жамоасининг Осиё ўйинларида чемпион бўлган ўйинларини келтириб ўтамиз.

1970 йил. Бангкок, Таиланд
Финал: 
Жанубий Корея - Бурма 0:0 (2та биринчи ўрин)

1978 йил. Бангкок, Таиланд
Финал: 
КХДР – Жанубий Корея 0:0 (2та биринчи ўрин)

1986 йил. Сеул, Ж.Корея
Финал: 
Жанубий Корея – Саудия Арабистони 2:0

2014 йил. Иньчон, Ж.Корея
Финал: 
Жанубий Корея - КХДР 1:0

2018 йил. Жакарта, Индонезия
Финал: 
Жанубий Корея - Япония 2:1

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика