RU

Последние новости

07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  5 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  4 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  17 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  4 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   12 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0

Осиё мамлакатлари чемпионати: Австралия Новости

Осиё мамлакатлари чемпионати: Австралия

Австралияда яқиндагина юқори лиганинг 40-мавсуми старт олди.

2005/06 йилги мавсумдан Австралияда "А" лига ташкил қилинган. Айни пайтда "А" лига шундай кўринишда ўтказилади:

10 жамоа 3 даврадан иборат одатий мавсумда 27тадан учрашувда майдонга тушади. Мавсум ғолиби одатий лига чемпиони сифатида тан олинади. Кейин эса юқори 6 поғонани эгаллаган жамоалар ўртасида финал сериялари бошланиб, охири Гранд финал бўлиб ўтади. Якунда ғолибга айланган жамоа чемпион деб эътироф этилади. Сўнгги мавсумда ҳар икки унвон "Аделаида Юнайтед"га насиб қилди. Баҳслар октябрь ойида старт олади ва май ойида якунланади.

Австралия чемпионатида АҚШ баскетбол лигаси каби ўзига хос қоидалар мавжуд. Клубларга машҳур ва яхши савиядаги футболчиларни жалб қилиш учун 2 миллион 600 минг доллардан пул ажратилади. Клублар эса ўзлари ўйинчилар билан музокаралар олиб боришади. "А" лига ёпиқ саналади. Ундан ҳеч бир клуб тушиб кетмайди ва бирор жамоа қуйи лигадан чиқмайди.


Ортда қолган 3 тур ўйинларида стадионларга ўртача ташриф 16442 нафарни ташкил қилган. "А" лига расмий сайти мавжуд: a-league.com.au

Мамлакатда яна ёшлар ва ҳудудлар лигасилари бор. Маҳаллий лигаларда 90 жамоа 8 ҳудудда кураш олиб боради. Кубок мусобақаси эса АФФ Кубоги деб номланади. Унда ҳаваскор клублар ҳам иштирок этишлари мумкин. 2016 йилги мавсумда жами 704 клуб қатнашди. Финалда "Мельбурн Сити" ва "Сидней" тўқнаш келади. Ғолибга 131 минг доллар мукофот пули топширилади.

Австралия А лигаси. Мусобақа жадвали


Клублар:
"Аделаида Юнайтед"
Ташкил топган
: 2003 йил
Стадиони: "Куперс" (16500 томошабин).
Бош мураббий: Гильермо Амор (Испания)
Машҳур футболчилари: Евген Галекович, Марсело Карруска.

"Брисбен Роар"
Ташкил топган:
1957 йил
Стадиони "Санкорп" (52500 томошабин)
Бош мураббий: Жон Алоизи (Австралия)
Машҳур футболчилари: Бретт Холман, Томми Оар, Мэт Маккей, Томас Кристенсен

"Централ Кост Маринерс"
Ташкил топган
: 2004 йил
Стадиони "Централ Кост" (20059 томошабин)
Бош мураббий: Пол Окон (Австралия)
Машҳур футболчилари: Фабио Феррейра, Лиам Роуз



"Мельбурн Сити"
Ташкил топган
: 2008 йил
Стадиони "AAMI Park" (30050 томошабин)
Бош мураббий: Жон ван Шип (Голландия)
Машҳур футболчилари: Томас Соренсен, Тим Кэйхилл, Майкл Якобсен, Нил Килкенни, Николас Колазо.

"Мельбурн Виктори"
Ташкил топган:
2004 йил
Стадиони "Иттиҳод" (56347 томошабин)
Бош мураббий: Кевин Мускат (Австралия)
Машҳур футболчилари: Бесарт Бериша, Жеймс Троици, Карл Валери, Фаҳид бен Халфаллаҳ.



"Ньюкасл Жетс"
Ташкил топган
: 2000 йил
Стадиони "Макдональд Жонс" (33000 томошабин)
Бош мураббий: Марк Жонс (Австралия)
Машҳур футболчилари: Найжел Бугард, Бен Кантаровски, Матео Польяк.

"Перт Глори"
Ташкил топган:
1995 йил
Стадиони "Ниб" (20500 томошабин)
Бош мураббий: Кенни Лав (Австралия)
Машҳур футболчилари: Жозеф Миллс, Энди Кеогх, Небойся Маринкович, Адам Таггарт, Милан Смилянич, Диего Кастро.

"Сидней"
Ташкил топган:
1995 йил
Стадиони "Алянц" (45500 томошабин)
Бош мураббий: Грэм Арнолд (Австралия)
Машҳур футболчилари: Алекс Броске, Бобо, Милош Димитрийевич, Жошуа Брилланте, Дэнни Вукович, Дэвид Карни.



"Веллингтон Феникс" (Янги Зеландия)
Ташкил топган:
2007 йил
Стадиони "Вестпак" (34500 томошабин)
Бош мураббий: Эрние Меррик (Шотландия)
Машҳур футболчилари: Алекс Родригес, Марко Росси, Рой Кришна, Гуи Финклер, Алекс Родригес.

"Вестерн Сидней Уондерерс"
Ташкил топган:
2012 йил
Стадиони "Спотлесс" (24000 томошабин)
Бош мураббий: Тони Попович (Австралия)
Машҳур футболчилари: Димас, Керем Булут, Ариц Борда, Николас мартинез, Жумпеи Кусуками.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика