RU

Последние новости

19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  0 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  3 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1

Осиё Кубогига кимлар йўл олди? Новости

Осиё Кубогига кимлар йўл олди?

Бугунги эътибор ЖЧ-2018га қаратилганлиги боис бўлса керак, терма жамоамизни еттинчи маротаба қитъа чемпионатига йўл олгани соя остида қолиб кетгандек бўлди.

Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш билан бирга, вакилларимиз ўзбек футболи тарихидаги еттинчи қитъа чемпионати йўлланмасига эга чиқдилар.

Мезбон БАА ва биз билан бир қаторда қитъа чемпионатига қуйидаги жамоалар йўл олдилар:

1. БАА, 2.Қатар, 3.Жанубий Корея, 4. Япония, 5.Тайланд, 6.Саудия Арабистони, 7. Австралия, 8. Ўзбекистон, 9. Сурия, 10. Ироқ, 11. Эрон, 12. Хитой.

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жами 24та жамоа иштирок этади. Юқоридаги 12 жамоа сафи икки йил давом этадиган саралаш ўйинлари орқали тўлдириб борилади.

Саралаш ўйинларида гуруҳда энг ёмон натижани қайд этган тўртта иккинчи ўрин, учинчи ўринни банд этган 8та терма жамоа ва энг яхши тўртинчи ўринни эгаллаган тўртта миллий терма жамоалар қитъа чемпионати саралаш ўйинларининг ҳал қилувчи босқичига йўл олдилар. 

Булар: КХДР, Иордания, Уммон, Ливан, Гуам, Мьянма, Баҳрайн, Афғонистон, Гонконг, Қувайт,  Қирғизистон, Фаластин, Филиппин, Сингапур, Туркманистон ва Вьетнам.

Саралаш ўйинларида омадсиз қатнашган қолган терма жамоалар плей офф босқичида ўзаро куч синашадилар ва улардан сараланганлари юқоридаги жамоалар қаторига қўшилиб қитъа чемпионатига чиқиш учун курашишда давом этадилар. Шу тариқа яна 12та терма жамоа БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика