RU

Осиё Кубоги. Япония фақат ғалабани ўйлаяпти Новости

Осиё Кубоги. Япония фақат ғалабани ўйлаяпти

Эртага "D" гуруҳида охирги тур баҳслари бўлиб ўтади.
Осиё чемпиони бўлишга асосий фаворитлардан бири Япония терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб боради ва бу ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқаради. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди ва унда иштирок этган японияликлар бош мураббийи Хавьер Агирре қуйидаги фикрларни билдирди:

"Аввалги иккита баҳсда ғалаба қозондик, эртанги ўйинда ҳам фақат ютуқни кўзлаб майдонга чиқамиз. Ўйлайманки, эртага чиройли футбол гувоҳи бўламиз. Сафимизда яхши футболчилар кўп. Шулардан бири Макото Хасебе деб айта оламан. У табиатан етакчи. Бундан ташқари, дарвозабон Эйжи Кавашима билан ярим ҳимоячи Кейсуке Хонда ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика