Осиё Кубоги. Хитой мураббийи: "Австралия - жуда кучли жамоа"
23 янв 2015 09:00
Новости
Осиё Кубоги. Хитой мураббийи: "Австралия - жуда кучли жамоа"
Кеча Осиё Кубогининг чорак финал доирасида Австралия - Хитой учрашуви бўлиб ўтди.
Бу ўйинда хитойликлар 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўйиндан кейин Хитой термаси устози Алан Перриннинг фикрлари қуйидагича бўлди:
"Бундай ўйинларда битта хато ҳам қимматга тушиши мумкин. Тим Кэйхилл биринчи голини уришдан олдин битта ўйинчимиз майдонга йиқилиб тушди, бу эса қимматга тушди. Австралия ҳисобни очгач, улар бемалол ҳаракат қилишди. Иккинчи гол урилганидан сўнг ҳаммаси ҳал бўлди".
"Энди бор эътиборни жаҳон чемпионати саралаш босқичига қаратамиз. Осиё чемпионати тугади, мен ҳам, футболчилар ҳам бундан жуда хафа. Гуруҳда учта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозондик, лекин чорак финалдан ўта олмадик. Тан олиш керак, Австралия жуда кучли жамоа".

Комментарии