RU

Последние новости

20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  15 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  12 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Осиё Кубоги: Қувайт терма жамоаси Новости

Осиё Кубоги: Қувайт терма жамоаси

Осиё Кубоги қатнашчилари тоифасида Қувайт терма жамоаси ҳақида маълумотлардан сизларни хабардор қилиб ўтамиз.
Қувайт совринларга эга чиқиш бўйича араб жамоалари ичида энг номдорларидан биридир. Қувайт ва Саудия Арабистони умумий гегемонлик борасида жиддий рақобатда бўлиб келишади. Улар ўртасидаги баҳслар Кўрфаз дербиси сифатида эътироф этилади. Ҳозиргача қувайтликлар 1972 йил Осиё Кубогини қўлга киритишган. Кўрфазда эса 10 бор бошқалардан кучлироқ эканликларини исботлашган. Айни пайтда бу жамоа ўртача савияда ўйин намойиш этмоқда. Лекин тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатиши сабабли исталган рақибни бир учрашувда мушкул аҳволга тушириб қўйиши мумкин. Улар гуруҳда Австралия ва Кореяга имкониятни шунчаки бой бериб қўйишмайди.

Қувайт терма жамоаси
Лақаби:
“Ал Азрақ” (“кўклар”)
Бош мураббийи: Набил Маълул (Тунис)
Сардори: Наваф Ҳолди
Энг кўп ўйнаган футболчи: Бадир Ал Мутва (149)
Тўпурари: Башар Абдуллоҳ (75)
ФИФА рейтингида ўрни: 124
Биринчи учрашуви: Ливия – 2:2 (Марокаш, 1961 йил 3 сентябрь)
Энг йирик ғалабаси: Бутан – 20:0 (Қувайт, 2000 йил 14 февраль)
Энг йирик мағлубияти: БАА – 0:8 (Марокаш, 1961 йил 4 сентябрь), Португалия – 0:8 (Португалия, 2003 йил 19 ноябрь)
1982 йил жаҳон чемпионатида иштирок этган. Осиё Кубогида 9 марта қатнашиб, 1972 йил чемпионга айланган. Кўрфаз Кубогида 10 марта (1970, 1972, 1974, 1976, 1982, 1986, 1990, 1996, 1998, 2010) ғалаба қозонган.

Бош мураббий тунислик Набил Маълулдир. У охирги йилларда Тунис терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида иш олиб борди. Ҳозирча мураббий сифатида айтарли ютуқларга эришмади. Осиё Кубогида унда ўзини кўрсатиш учун яхши имконият бўлиши табиий.

Набил Маълул
Туғилган санаси:
25.07.1962
Туғилган жойи: Тунис
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1989 “ЭС Тунис”, 1989–1991 “Ганновер”, 1991–1994 “ЭС Тунис”, 1994–1995 “Бицерт”, 1995–1999 “Африкаин”, 1999–2000 “Ал Аҳли”.
Тунис терма жамоасида 11 ўйинда майдонга тушган.
Бошқарган жамоалари: 2011–2013 “ЭС Тунис”, 2013 Тунис терма жамоаси, 2014 “Ал Жаиш”. 2014 йилдан Қувайт терма жамоасида иш бошлади.

Қувайтнинг асосий футболчилари сифатида дарвозабон Наваф Ҳолди, ҳимоячи Мусаед Неда ва Ҳуссайн Фадҳел, ҳужумчилар Бадир Мутва ва Юсуф Носирни кўрсатиш мумкин. Айниқса, Носир терма жамоа 48 учрашувда 30 тўп киритгани эътиборга молик. Мутва эса яхши ҳужумчи ва тўпурар эканлигини турли ўйинларда намойиш этиб бўлган.


Дарвозабонлар

1. Ҳолид Рашиди

12

0

Ал Салмия

22. Наваф Ҳолди

100

0

Ал Қадсия

23. Ҳамид Юсуф

6

0

Ал Араби

Ҳимоячилар

2. Амир Фадҳел

14

0

Ал Қадсия

3. Фаҳад Авад

27

2

Қувайт СК

4. Ҳуссайн Фадҳел

43

2

Ал Ваҳда, БАА

5. Фаҳед Ҳажри

14

0

Ал Қадсия

13. Мусаед Неда

70

15

Ал Оруба, Саудия Арабистони

18. Ҳолид Иброҳим

5

0

Ал Қадсия

Ярим ҳимоячилар

6. Ҳолид Қаҳтони

14

0

Ал Қадсия

7. Талал Фадҳел

0

0

Казма

8. Солиҳ Шейх

39

1

Ал Қадсия

9. Абдуллоҳ Бураики

10

1

Қувайт СК

10. Абдулазиз Энази

7

0

Ал Қадсия

11. Фаҳад Ансари

21

1

Ал Қадсия

12. Султон Энази

15

0

Ал Қадсия

14. Талал Амир

21

0

Ал Қадсия

16. Файсал Зайд

1

0

Жаҳра

Ҳужумчилар

15. Файсал Энази

0

0

Ал Салмия

17. Бадир Мутва

141

46

Ал Қадсия

19. Абдулраҳмон Шаммари 

2

0

Ал Наср

20. Юсуф Носир

48

30

Казма

21. Али Мақсуд

26

4

Ал Араби



Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика