RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас" Новости

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турида Хитойга қарши майдонга тушади.
Айни пайтда стадиондамиз ва бу ерда иш қайнамоқда. Журналистлар келиши асло тўхтаётгани йўқ, албатта, уларнинг аксарияти хитойликлар. Ташқарида ёмғир яхшигина ёғяпти. Бугун ҳам ўйин пайти ёмғир ёғадиганга ўхшайди.

Медиа-марказда ишлаб ўтирсам, олдимга қатарлик журналист келди ва ўзини таништирди. "Беин Спортс" (аввалги номи "Ал Жазира")да ишлайдиган телемухбир Али Рияҳ экан. У ўйин бошланишига бир соат қолганида тўғридан-тўғри эфирга чиқишини ва шунинг учун Ўзбекистон ҳақида бироз маълумот кераклигини айтди.

"Осиё Кубогини ёритиш учун бу ерга келганмиз, - дейди ҳамкасбимиз. - Чемпионат ўйинлари бешта шаҳарда бўлиб ўтаётган бўлса, ҳар бир шаҳарда компаниямизнинг биттадан мухбири ва оператори ишлаяпти. Мен Брисбенда фаолият олиб боряпман. Насиб қилса, финални кўриб уйга қайтмоқчиман".

"Бу ерда бўлиб ўтган Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳсни кўрдим. Айтишим мумкинки, Хитой оддий жамоа эмас. Уларда 10-рақам жуда яхши футболчи. Аммо жамоанинг ҳужумни якунлашда муаммоси бор экан. Саудия Арабистони эса унчалик кучли кўринмади. Лекин бугунги баҳсда Ўзбекистон ғалаба қозонса керак. Ҳол ҳолда жамоангизни Хитойдан кучли деб биламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика