RU

Последние новости

20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  2 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2

Осиё Кубоги: Эрон терма жамоаси Новости

Осиё Кубоги: Эрон терма жамоаси

Осиё Кубоги қатнашчилари тоифасида Эрон терма жамоаси ҳақида маълумотлардан сизларни хабардор қилиб ўтамиз.
Эрон терма жамоаси қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида тан олинади. Форслар  3 бор Осиё Кубогида зафар қучишган, 2 марта Осиё ўйинларида ғалаба қозонишган. Лекин қитъа чемпионатида 38 йилдан буён юксак натижа қайд этилмади. Охирги пайтларда жамоа ярим финалгача ҳам етиб бора олмаяпти. Юзага келган авлодлар алмашинувидан кейин энди-энди жамоа ўзига келаётганини кўпчилик таъкидлаб келмоқда. Шунга қарамай, Эрон жаҳон чемпионатига йўл олишни уддалади. Гуруҳда Нигерия, Аргентина ва Боснияга қарши учрашувларда жамоа ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Лекин ўша иштиёқни Осиё Кубогида сақлаб қолиш энг мураккиб вазифа ҳисобланади.
Эрон терма жамоаси



Лақаблари: «Мелли» жамоаси, «миллий» жамоа
Сардори: Жавад Некунам
Энг кўп ўйнаган футболчи: Али Даи (149)
Тўпурари: Али Даи (109)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 51
Биринчи учрашуви: Афғонистон – 0:0 (1941 йил 1 январь, +обул)
Энг йирик ғалабаси: Гуам – 19:0 (2000 йил 24 ноябрь, Табриз)
Энг йирик мағлубияти: Туркия – 1:6 (1950 йил 28 май, Истанбул)
Эришган ютуқлари: Осиё Кубоги соҳиби (1968, 1972, 1976), Осиё ўйинлари ғолиби (1974, 1990, 1998)

Бош мураббий Карлос Кейруш футбол оламида кўзга кўринган мутахассислардан бири ҳисобланади. У “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” сингари машҳур жамоаларда фаолият олиб борган. БАА ва ЖАР терма жамоаларини бошқарган. У Эронни Бразилиядаги мундиалга олиб боришга муваффақ бўлди. Осиё Кубогида ҳам у яхши натижа билан ўзини кўрсатишга интилиши табиий.



Карлос Кейруш
Туғилган санаси
: 01.03.1953.
Туғилган жойи: Нампула, Мозамбик.
Футболчиликдаги амплуаси: дарвозабон.
Ўйнаган жамоаси: 1974-78 «Ферровиарио Нампула».
Бошқарган жамоалари: 1990–1991 Португалия U-20 термаси, 1991–1993 Португалия миллий терма жамоаси, 1994–1996 «Спортинг», 1996 «Нью-Йорк Метростарз», 1996–1997 «Нагоя Грампус Эйт», 1999 БАА миллий терма жамоаси, 2000–2002 ЖАР миллий терма жамоаси, 2002–2003 «Манчестер Юнайтед» (ёрдамчи), 2003–2004 «Реал», 2004–2008 «Манчестер Юнайтед» (ёрдамчи), 2008–2010 Португалия миллий терма жамоаси, 2011 йил 4 апрелдан Эрон терма жамоасида.

Эришган ютуқлари: 17 ва 19 ёшгача жамоалар ўртасида Европа вице-чемпиони (1988), ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони (1990, 1991), ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони (1989), ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори (1989), ёшлар ўртасида Европа вице-чемпиони (1990), Португалия Кубоги соҳиби (1994-95), Испания Суперкубоги соҳиби (2003-04).



Эрон терма жамоасида кучли ва етакчи футболчилар етарлича топилади. Дарвозабон Хагиги Португалияда ўйнаб келмоқда ва Осиёнинг энг кучли дарвозабонлардан бирига айланиши башорат қилинмоқда. Ҳимояда Ҳусро Ҳайдари, Эҳсон Ҳожсафи ва Жалол Ҳуссайни катта тажрибага эга. Айниқса, Ҳожсафи ҳужумга қўшилиш чоғида деярли қанот ҳужумчисига айлана олади. Ярим ҳимояда жамоа сардори Некунам, Теймуриян ва Дежага муҳим ўрин тутади. Ҳар уч футболчига Европада ўйнаш тажрибаси катта ёрдам бериши аниқ. Ҳужумчилардан Ғучаннажод ва Азмун рақибларга катта муаммо яратиш имкониятига эга.  

Дарвозабонлар

Алиризо Хагиги

10

0

Пенафиэл, Португалия

Муҳсин Форузан

1

0

Истиқлол

Алиризо Бейранванд

0

0

Нафт

Ҳимоячилар

Хусро Ҳайдари

53

0

Истиқлол

Эҳсон Ҳожсафи

66

3

Сепахан

Жалол Ҳуссайни

89

6

Ал Аҳли, Қатар

Ҳуссайн Содиғи

20

1

Истиқлол

Ҳошим Бекзода

17

1

Истиқлол

Вуриа Ғофури

1

0

Сепахан

Рамин Ризоиан

0

0

Рахахан

Муртазо Пуралиганжи

0

0

Нафт

Ярим ҳимоячилар

Жавад Некунам

144

37

Осасуна, Испания

Масъуд Шожаи

54

5

Ал Шаҳаниа, Қатар

Алиризо Жаҳонбахш

11

1

НЕК, Голландия

Андраник Теймуриян

83

8

Тракторсози

Ашкан Дежага

18

4

Ал Араби, Қатар

Омид Иброҳими

6

0

Истиқлол

Воҳид Амири

0

0

Нафт

Ҳужумчилар

Карим Ансарифард

44

9

Осасуна, Испания

Ризо Ғучаннажод

18

11

Ал Қувайт, Қувайт

Сардор Азмун

3

1

Рубин, Россия

 
Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика