RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани Новости

Осиё Кубоги. БАА - Баҳрайн. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн (1:1) учрашувидан кейин бош мураббийлар ўз фикрларини билдиришди.

Дастлаб Баҳрайн устози Мирослав Соукуп журналистлар билан суҳбатлашди.

"Кимдир ўйиндан олдин дурангга розимисан деганида розиман дердим. Одамлар бизнинг омадимиз келди деб ўйлаши мумкин. Аммо БАА кучли жамоа, улар биринчи таймда яхши ўйнашди. Менимча натижа адолатли бўлди.

Танаффусда йигитларим билан гаплашиб олгач, иккинчи таймда яхшироқ кўриндик. Албатта ютишни истади аммо БААни жуда ҳам ҳурмат қилиб юбордик. Шогирдларим хато қилишдан қўрқишди.

Бутун ўйинни олсак, 1:1 адолатли натижа деб ҳисоблайман.

Албата олдинда бизни қийин баҳслар кутиб турибди. Очилиш ўйинидаги босим энди ортда қолди. Биринчи баҳсдаги дуранг бизга қўшимча ишонч бағишлайди. Таиланд терма жамоасининг кучини биламан ва БААга қарши ўйинда ҳам қийин бўлишини кутаяпман", - дейди Мирослав Соукуп.




Сўнгра мезбонлар устози Альберто Заккерони фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Албатта Осиё Кубоги очилиш ўйинида ғалаба қозонишимизни истагандим. Аммо футболда шундай натижалар ҳам учраб туради.

Бизда бир қатор вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Биринчи таймда яхши ўйнадик ва баҳс аввалида ҳисобни очишимиз мумкин эди. Бугун жамоам бор кучи билан ҳаракат қилди.

Мен учун энг муҳими баҳс давомида футболчилар бор кучлари билан ўйнашлари. Ўйиндан ўйинга биз кучайиб борамиз.

Хатоларни тўғрилаймиз ва хулоса чиқарамиз. Ҳиндистон билан ўйинда натижа бундан яхшироқ бўлади деб умид қиламан. БАА Осиё Кубогига чиққан исталган жамоага қарши ўйнашга тайёр", - дейди Альберто Заккерони.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика