RU

Последние новости

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Осиё кубоги-2023. Энг, энг, энг... Новости

Осиё кубоги-2023. Энг, энг, энг...

Энг кўп ўйин ўтказган футболчидан тортиб энг кўп гол урган ўйинчигача таништирамиз.

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи

Ҳассан Ал Ҳайдос Қатар сафида 175 та ўйинда майдонга тушган ҳолда турнир иштирокчилари орасида терма жамоа либосида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди. "Ал Садд" форварди тўртинчи маротаба ушбу турнирда иштирок этади. Ҳиндистонлик Сунил Чхетри 145 учрашувда майдонга тушган бўлса, Эрон вакили Эҳсон Ҳожисафи 132 беллашувда иштирок этган.

Энг ёши улуғ футболчилар

Турнирдан рўйхатдан ўтган 624 нафар ўйинчи ичида Таиланд дарвозабони Сиварак Тедсунгноен энг кексаси ҳисобланади. "Бурирам Юнайтед" посбони 20 апрель куни 40 ёшни қарши олади. Ҳиндистонлик Сунил Чхетри эса ундан тўрт ой кичик бўлса, баҳрайнлик Саид Жаъфар 38 ёшга тўлган.

Энг ёш футболчилар

Қирғиз Республикаси ярим ҳимоячиси Бекназ Алмазбеков мусобақанинг энг ёш футболчиси ҳисобланади — 18 ёш 6 ой. Ироқлик ярим ҳимоячи Мунтазир Мажид эса ундан икки ойлик каттароқ. Индонезиялик Марселиньо Фердинан эса 19 ёшни қарши олган.

Энг кўп футболчиси иштирок этаётган клуб

Малайзия чемпиони "Жоҳор Дарул"нинг 15 нафар футболчиси турнирда қатнашади — уларнинг 13 нафари Малайзия шарафини ҳимоя қилса, Жорди Амат Индонезия, Жалил Элиас эса Сурия сафида рўйхатдан ўтган. Ливаннинг "Ал Аҳад", Қатарнинг "Ал Садд" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларидан 10 нафар футболчи қитъа биринчилигидан майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

Легионерлардан ҳоли терма жамоалар

Турнирда иштирок этаётган беш мамлакат — Қатар, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Вьетнам терма жамоаларининг барча ўйинчилари маҳаллий чемпионатда тўп тепади. 

Энг бўйдор футболчилар

Бўйи салкам 2 метр (1.98 метр)ни ташкил этадиган австралиялик Ҳарри Суттар мусобақанинг энг бўйдор футболчиси саналади. "Лестер" марказий ҳимоячиси нафақат ҳимояда, балки стандарт вазиятлар пайти ҳужумда ҳам ҳаводаги курашди рақибларга хавф туғдира олишига жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида гувоҳ бўлдик. Ҳиндистонлик Гурприт Синг (1.97 метр) бу борада иккинчи саналади.

Энг кўп гол урган футболчилар

Ҳиндистонлик Сунил Чхетри терма жамоа либосида 93 та гол урган ҳолда иштирокчилар орасида энг голеадори бўлиб турибди. Кейинги ўринда Бирлашган Араб Амирликларининг асосий фигураси бўлган Али Мабҳут 85 та тўп киритган. Эрон форварди Сардор Азмун рақиб дарвозасини 49 маротаба ишғол қилган.

Нагатомонинг рекорди учун кураш

Япониялик Юто Нагатомонинг Осиё кубоклари тарихидаги 16 та ўйиндан иборат рекорди янгиланиши мумкин. Жанубий Корея юлдузи Сон Хён Мин ва БАА вакили Али Мабҳут ҳисобида 12 тадан ўйин мавжуд. Австралиялик Мэтю Райан, хитойлик ЧЖан Линпенг ва эронлик Эҳсон Ҳожисафи улардан битта кам ўйин ўтказган.

Лигалар бўйича энг кўп футболчи

Қатар чемпионатида тўп тепувчи 33 нафар футболчи мусобақада иштирок этади. Малайзия ва БАА лигаларида ўйнайдиган 31 нафар футболчи ҳам қитъа биринчилиги учун рўйхатдан ўтган. Ўзбекистон чемпионатидаги клубларнинг 22 нафар ўйинчиси ҳам Осиё кубоги-2023 турнирида иштирок этади.


Ўртача ёш

Хитой, Эрон, Ливан ва Малайзия терма жамаоалари футболчиларининг ўртача ёши 29 ёш саналади, бу энг юқори кўрсаткичдир. Энг ёш жамоа эса Индонезия ҳисобланиб, жамоа аъзоларининг ўртача ёши 24 га тенг. Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг ўртача ёши 26 ёшни ташкил этади.


Мураббийларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти

Турнирда Хорватия, Германия ва Испаниянинг учтадан вакили бош мураббий сифатида иштирок этади. Аргентина, Япония ва Жанубий Кореяда таваллуд топган икки нафар мураббий ҳам фаолият олиб боради. Ўз мамлакатининг ягона вакили сифатида Осиё минтақасидан фақатгина эронлик мутахассис фаолият юритади.

Энг кўп чемпионликка эришган жамоа

Япония мусобақада тўрт маротаба — 1992, 2000, 2004 ва 2011 йилларда ғолиб чиққан. 

"Самурайлар" сўнгги саккизта финалнинг бештасида иштирок этишди, бундан беш йил аввал Бирлашган Араб Амирликларида ягона мағлубият аламини тотиб кўрди.

Кетма-кет чемпионлик

Япония энг кўп чемпионлик унвонига эга бўлса-да, Эрон 1968, 1972 ва 1976 йилларда мусобақада кетма-кет уч маротаба ғалаба қозониб, бу борада рекордчи саналади.

Мезбонликнинг афзаллиги 

Дастлабки етти Осиё кубогининг бештасида мезбонлар зафар қучган бўлса, кейинги ўнта турнирнинг атиги иккитасида турнирни қабул қилган жамоа кубокни мамлакатида олиб қолди. Сўнгги бор Австралия 2015 йил бу ишни уддалади.

Тўпурар

Эронлик афсонавий футболчи Али Дайи Осиё кубогида 14 та гол урган бўлиб, бу энг яхши натижа ҳисобланади. Жумладан, у 1996 йил Жанубий Корея дарвозасига иккинчи бўлимнинг ўзида тўртта тўп киритишга муваффақ бўлган. 

Иккинчи ўринда Жанубий Корея вакили Ли Донг Гук ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган.

Самарали Алмоез

Алмоез Али 2019 йилдаги мусобақа сингари сермаҳсуллик намойиш эта олса, Дайининг рекордини янгилаши мумкин. Охирги турнирда қатарлик ҳужумчи етти ўйинда тўққизта гол уриб, мамлакатига дастлабки чемпионликни туҳфа этишда катта ҳисса қўшганди. 

Энг тезкор гол

Тўққизта гол урган яна бир футболчи Али Мабҳут 2015 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичида атиги 14 сония ичида Баҳрайн дарвозасига йўл топганди, бу мусобақа тарихидаги энг тезкор гол ҳисобланади. Унда ҳам Дайидан ўзиб кетиш учун имконият мавжуд.

Ягона Нестеров

Осиё кубогида иштирок этиш бўйича ҳеч ким Игнатий Нестеровга тенг кела олмайди. Ўзбекистонлик дарвозабон 2004–2019 йиллар оралиғидаги бешта турнирда майдонга тушган ва барчасида жамоаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган.

Пенальтилар қироли

Фақатгина иккита Осиё кубоги финали пенальтилар серияси билан якунланган ва иккаласида ҳам Саудия Арабистони зафар қучган. Араблар 1988 йил Жанубий Корея, 1996 йил БАА устидан "лоторея"да ғалаба қозонган.

Энг кўп ғалабага эришган жамоа

Эрон Осиё кубоги тарихида бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ ғалаба қозонган, форслар 68 ўйиннинг 41 тасида рақибларидан устун келган.

Дебютант

Шу кунга қадар Осиёнинг 36 мамлакати ушбу турнирда иштирок этди. Қатардаги мусобақада ягона дебютант бўлган Тожикистон 37-жамоага айланди.

Осиё кубоги-2007. Ён ҳакам туфайли ярим финалдан қуруқ қолган Ўзбекистон, аҳолисининг ҳалокатига олиб келган ғалаба, чироқсиз қолган стадион ҳамда ичкиликбозлик қилган футболчилар тўғрисида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика