Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Туркманистон ниҳоят назорат учрашуви ўтказди
10 дек 2018 16:52
Новости
Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Туркманистон ниҳоят назорат учрашуви ўтказди
Язгули Хожагелдиев бошчилигидаги Туркманистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғинни давом эттирмоқда.
Жамоа Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик кўрмоқда.
Кеча Туркманистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасидаги илк назорат учрашувини “Аланьяспор”га қарши ўтказди. Мазкур баҳсда қўшниларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Туркманистон терма жамоаси сафида Мердан Курбанов, Сердар Гельдиев, Сулейман Мухадов ва Дидар Дурдиев гол уришди.
Туркманистон терма жамоаси 28 ноябрдан 12 декабрга қадар биринчи йиғинни ўтказади. Иккинчи йиғин 18-30 декабрь кунлари Анталияда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Туркманистон Осиё Кубогида “F” гуруҳида Япония, Ўзбекистон ва Уммон билан куч синашади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии