RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади Новости

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади

БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида бугундан 1/8 финал баҳсларига старт берилди.

Гуруҳдаги учала ўйинни ғалаба билан якунлаган Қатар терма жамоаси нимчорак финалда Ироққа қарши баҳс олиб боради. Маълумки, гуруҳ ўйинларида Қатар термаси сафида Алмуз Али ўзини кўрсата олди.  Ёш ҳужумчи гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирда бу футболчи ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда.

"Ал Дуҳайл" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси агар яна битта гол урса Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайига етиб олади. Негаки Дайининг ҳисобида 8та гол бор. Эронлик собиқ тўпурар 1996 йилги Осиё Кубогида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ҳозирча қатарлик футболчи ўтмишдаги Беҳташ Фариба ва Чой Сун Хо каби футболчилар билан бир хил кўрсаткич қайд этди.

Маълумот учун, Алмуз Али 1996 йилнинг 19 августида туғилган. У Қатар терма жамоасида илк учрашувини 2016 йилнинг 8 август куни Ироққа қарши ўтказган.

Осиё Кубоги тўпурарлари

Али Дайи (Эрон) - 8та гол, 1996 йил.
Беҳташ Фариба (Эрон) - 7та гол, 1980.
Чой Сун Хо (Ж.Корея) - 7та гол, 1980.
Алмуз Али (Қатар) - 7та гол, 2019.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика