RU

Последние новости

00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  6 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  18 23:54Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси  17 23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  13 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  11 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  72 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  16 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   46 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7

Осиё Кубоги-2019: Кучли мураббийлар "жанги" Новости

Осиё Кубоги-2019: Кучли мураббийлар "жанги"

Навбатдаги Осиё Кубоги нафақат жамоалар, балки кучли мураббийларнинг ўзаро "жанги"га ҳам айланиши кутилмоқда.

Замонавий футболда мураббийларнинг ўрни ниҳоятда катта. Ҳеч қайси жамоани бош мураббийсиз тасаввур қилиб бўлмайди. БААда бўлиб ўтадиган мусобақада ҳам тажрибали мураббийлар катта саҳнага чиқса ажаб эмас. Айни пайтда Осиёнинг бир қатор терма жамоаларини номдор мураббийлар бошқармоқда. 

Масалан, Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 2006 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Филиппин терма жамоасини бошқараётган Свен-Горан Эриккссон эса Англияни икки бор ЖЧ чорак финалига олиб чиққан. Эрон терма жамоаси устози Карлуш Кейруш ортиқча таърифга муҳтож эмас. Қарийб 8 йилдан бери Эронни бошқариб келаётган Кейруш икки бор бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Бу мураббий шунингдек, ЖАР ва Португалия термалари билан ҳам мундиалда иштирок этган. 

Номдор мураббийлар қаторига бемалол Ўзбекистон терма жамоаси устози Эктор Куперни ҳам қўшсак бўлади. Ўз вақтида икки бор Испаниянинг "Валенсия" клуби билан Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаган аргентиналик мутахассис ўтган йил Миср терма жамоасининг 28 йиллик орзусини рўёбга чиқариб жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Албатта, бу мураббийдан ўзбекистонлик мухлисларнинг умиди катта.

Кучли мураббийлар ҳақида гап кетганда БАА устози Альберто Заккеронини ҳам тилга олиб ўтиш ўринли бўлади. Италиялик мутахассис 2011 йилги Осиё Кубогида Японияни чемпионлик шоҳсупасига етаклаб келганди. Эндиликда БАА билан ҳам ижобий натижага эришишга ҳаракат қилиб кўради. Осиёда анчадан бери ишлаётган хорижлик мураббийлар ҳам йўқ эмас. Масалан, германиялик Бернд Штанге бир неча йилдан бери қитъамизда ишлаб келмоқда. Ушбу мутахассис ҳозирда Сурия термаси устози ҳисобланади. 

Ёки бўлмаса Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пим Вербек ҳақида ҳам етарли маълумотга эгамиз. Голландиялик мутахассис ўз вақтида Австралия терма жамоасини бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Хорижлик мураббийлар орасида Сречко Катанец билан Хуан Антонио Пицци ҳам ўзига яраша ном қозонишган. Масалан, Катанец Евро-2000да Словения термасига устозлик қилганди. Ҳозир бу мураббий Ироқ термасини бошқаряпти. Хуан Антонио Пицци эса шу йилнинг ёзида ўтган жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарди. 

Навбатдаги Осиё Кубоги нафақат ёши катта ва тажрибали, балки нисбатан ёш мураббийларнинг ҳам ўзига хос мусобақасига айланади. Оддий мисол Жанубий Корея терма жамоаси Паулу Бенту қўл остида анча ўсишга эришди. Россиялик Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон эса тарихда биринчи марта Осиё Кубогига йўл олди. Ўз пайтида "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радулович Ливан билан юксак марраларни кўзлаяпти. Бундан ташқари испаниялик ёш мураббий Феликс Санчес ҳам Қатарни кучайтира олди. 

Бир сўз билан айтганда, қаттиқ қишда бизни жазирама футбол кутиб турибди дея оламиз. БААдаги Осиё Кубогининг қанчалик қизиқ кечиши кўп жиҳатдан мураббийларга ҳам боғлиқ. Бизнинг диққат-эътиборимиз эса биринчи навбатда Эктор Куперга қаратилади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика