RU

Последние новости

15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  8 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “С” гуруҳига назар Новости

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “С” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “С” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
16:35. Хитой – Индонезия
21:30. С.Арабистони – Ироқ

Гуруҳда Саудия Арабистони термаси 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Хитой ҳисобида 4 очко бор. Ироқ эса 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, охирги ўриндаги Индонезия ҳисобида 1 очко мавжуд.

Фу Бо (Хитой термаси бош мураббийи): “Биз бу ўйинга тайёргарликни 6 ноябрь куни бошлагандик. Фақат 10 ноябрдан тўлиқ таркиб билан шуғулланишни бошладик. Эътиборни асосан жамоавий ўйинга қаратдик. Йигитларни имтиҳондан ўтказдик ва уларнинг кўрсаткичлари менга маъқул келди. Ҳозирча бор эътибор Индонезия билан ўйинга қаратилган, ана ундан кейин Саудия ҳақида ўйлаймиз”.
 
Жэксен Тиаго (Индонезия бош мураббийи): “Мана, икки ҳафтадирки бўлажак учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, сафарда Хитойга қарши тўп суриш осон эмас, лекин биз ижобий натижадан умидвормиз. Бу ерга 24 нафар футболчи билан ташриф буюрдик ва уларнинг ҳаммаси майдонга тушишга ҳозир. Қолаверса, иқлимга ҳам мослашиб олдик. Мақсадимиз уйга очко билан қайтиш ва бунинг учун бор имкониятни ишга соламиз”.

Лопес Каро (С.Арабистони термаси бош мураббийи): “Ҳозирча ўтказилган учта ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан якунладик. Агар бу сафар ҳам Ироқдан устун келсак, Осиё Кубогига чиққанимизни байрам қиламиз. Ироқ – кучли жамоа, ахир улар 2007 йил Осиё чемпиони бўлишган. Уларни мағлубиятга учратиш осон бўлмайди, аммо мен шогирдларимга ишонаман”.

Ҳаким Шакир (Ироқ термаси бош мураббийи): “Агар гуруҳдан чиқишни истасак, сафарда тўп суришимизга қарамай, Саудияни енгишимиз шарт. Бу ўйинда ким ғалаба қозонса, кўплаб имкониятларга эга бўлади. Агар биз зафар қучсак, иккинчи ўринни олишга яқин бўламиз, мабодо Саудия ғалаба қозонса, улар чемпионат йўлланмаси қўлга киритилганини байрам қилишади. Маълумки, Саудия ўз уйида кучли ўйин кўрсатади, аммо бу бизни хавотирга солаётгани йўқ”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика