RU

Последние новости

15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  8 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “А” гуруҳига назар Новости

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “А” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “А” гуруҳида қуйидаги беллашув бўлиб ўтади.
15:30. Сурия – Сингапур

Сурия термасини бир ҳафта муқаддам янги мураббий қабул қилиб олди - Ҳуссам Ал Сайед. Бугун унинг қўл остидаги жамоа Сингапурга қарши тўп суради. Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бугун шунингдек, Уммон – Иордания баҳси ҳам ўтказилиши лозим эди, бироқ Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида иштирок этаётгани боис бу ўйин 31 январга қолдирилган.

Гуруҳда Сурия 1 очко билан охирги ўринда боряпти. Сингапур ҳисобида эса 3 очко бор. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида сурияликлар устози қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бу баҳс биз учун ниҳоятда муҳим. Агар ғалаба қозонсак, 2015 йил Австралияга бориш имкониятига эга бўламиз. Билишимча, Сингапур - яхши жамоа, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Рақибни жиддий ўрганиб чиқдик ва улар ҳақида ҳамма нарсани биламиз”.

Айни пайтда Сингапур терма жамоасини германиялик таниқли мураббий Бернд Штанге бошқармоқда. Унинг сўзларига кўра, футболчилар бўлажак баҳсга тайёр:

“Ўз майдонимизда Сурияни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Шундай экан, сафарда ҳам ижобий натижага умид қиляпман. Жамоамнинг ўртача ёши 23дан иборат. Кўриниб турибдики, бизда ёш терма жамоа бор. Биз Сурияни камситмоқчи эмасмиз, лекин ютиш учун майдонга тушамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика