RU

Последние новости

13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  0 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  5 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  8 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди Новости

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Сидней шаҳрида кейинги йил Австралияда бўлиб ўтадитган Осиё Кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланадиган маросимни сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Қуйидаги ҳавола орқали қуръани онлайн томоша қилиш мумкин.

ЯНГИЛАШ

Қуръада 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади. Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш эга:

1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон;
2-саватча: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони;
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ;
4-саватча: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби.




Ўзбекистон байроғини кўрдингизми?


Афсуски СПОРТ телеканали маросимни жонли равишда намойиш этмайди. Бу ҳақда телеканал ходимлари маълумот беришди.

Сайтимиз ходимлари қуръадан олдин ўз тахминларини эълон қилишди. СИЗ ҳам тахмин қилиб кўринг-чи.




Ҳозирда "Сидней" клубида фаолият олиб бораётган италиялик Алессандро Дель Пьеро Осиё Кубоги-2015нинг элчиси ҳисобланади.




Қуръа ташлаш маросими мана шу саҳнада бўлиб ўтади.




Маросимнинг бадиий қисми бошланди. Саҳнада Австралиянинг тарихий аждодлари ҳисобланган "аборигенлар" рақсларни намойиш этишмоқда.

Алессандро Дель Пьеро, Шинжи Оно ва бир қатор футболга алоқадор шахслар иштирок этган Осиё Кубоги-2015га бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.



Саҳнага бошловчилар Барбара Бранц ва Марко Боснич чиқиб келишди. Боснич Австралия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ҳисобланади.



ОК-2015 маҳаллий ташкилий қўмитаси раиси Франк Лови Ас йиғилганларга мурожаат қилмоқда.

Навбат ОК-2015 ташкилий қўмита раиси Султон Аҳмад Шохга. У ҳам мусобақа ҳақда ўз фикрларини билдирмоқда.

Осиё Кубогининг олдинги финаллари ва ғолиблари ҳақидаги видео ролик намойиш этилди.



Йиғилганлар зерикиб қолишмаслиги учун яна қўшиқ, тўғрироғи мусиқа.



Энди эса қитъа чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларни таништиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 учрашувлари Брисбен, Ньюкасл, Сидней, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида ўтказилади.



Австралиялик футболчи Бретт Эмертон саҳна марказига Осиё кубоги олиб чиқиб жойлаштирди.

Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча терма жамоаларга аталган видеолавҳалар намойиш этилмоқда. Ўзбекистоннинг навбати келганида Гейнрихнинг ОК-2011да Жанубий Кореяга урган голи намойиш этилди.



ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей саҳнага ироқлик Юнус Маҳмуд ва япониялик Такеши Фукунишини таклиф қилди. Иккала футболчи ҳам ўз терма жамоаси билан Осиё Кубогини қўлга киритган. 


ДИҚҚАТ МАРОСИМ БОШЛАНДИ.

"А" гуруҳи: Австралия, Жанубий Корея, Уммон, Қувайт
"В" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Хитой, КХДР
"С" гуруҳи: Эрон, БАА, Қатар, Баҳрайн
"D" гуруҳи: Япония, Иордания, Ироқ, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби

Маросим якунланди. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат.

ЯНГИЛАШ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика