RU

Последние новости

18:15Суперлига. "Хоразм" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  6 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  2 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  2 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  1 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   27 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  18 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  8 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18

Осиё Кубоги-2015. Ироқ терма жамоаси Новости

Осиё Кубоги-2015. Ироқ терма жамоаси

2007 йил Осиёни ҳайратда қолдирган Ироқ терма жамоаси Осиё Кубоги соҳибига айланганди.
Ўшанда жамоанинг асосий қисмини 2004 йилги Олимпиадада ўзини кўрсатган футболчилар ташкил қилганди. Ҳозир уларнинг аксарияти фаолиятини якунлаб улгурди. Уларнинг ўрнига янги футболчилар етишиб чиқмоқда. Юнус Маҳмуд ўзи учун охирги йирик турнирда жамоани яна бир бор муваффақият сари етаклашга уринади. Ироқ исталган пайтда кутилмаган натижа қайд этишга қодир.

Лақаби: “Месопотамия шерлари”
Бош мураббийи: Радҳи Шенаишел
Сардори: Юнус Маҳмуд
Энг кўп ўйнаган футболчиси: Юнус Маҳмуд (129)
Тўпурари: Ҳуссайн Саид (61)
ФИФА рейтингида ўрни: 103
Биринчи учрашуви: Марокаш – 3:3 (Ливан, 1957 йил 19 октябрь)
Энг йирик ғалабаси: Эфиопия – 13:0 (Иордания, 1992 йил 18 август)
Энг йирик мағлубияти: Бразилия – 0:6 (Швеция, 2012 йил 11 октябрь), Хитой – 0:6 (Дания, 2013 йил 14 август)
Жаҳон чемпионатида 1 марта қатнашган. Осиё Кубогида 7 марта иштирок этиб, 2007 йил чемпионга айланган. Ғарбий Осиё чемпиони-2012. Кўрфаз Кубогида 1979, 1984, 1988 йиллар ғолиб бўлган. Осиёда 2003 ва 2007, жаҳонда 2007 йилнинг энг яхши жамоаси.

Бош мураббий Радҳи Шенаишил Ироқ футболида Аднан Ҳамаддан кейинги энг машҳур мураббий ҳисобланади. У Ироқ футболи ривожига ўйинчи ва мураббий сифатида катта ҳисса қўшган. Терма жамоани қисқа вақт ичида мушкул аҳволдан олиб чиқиб кетиш унинг қўлидан келиши мумкин.

РАДҲИ ШЕНАИШИЛ
Туғилган санаси:
11.08.1966
Туғилган жойи: Бағдод
Футболчиликдаги позицияси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1980–1983 “Ал Таяран”, 1983–1990 “Ал Завра”, 1990–1993 “Ал Қува Ал Жавия”, 1993–1998 “Ал Иттиҳод”, 1998–1999 “Шаржа”, 1999–2000 “Ал Садд”, 2000–2005 “Қатар СК”, 2005–2006 “Ал Қува Ал Жавия”.
Ироқ терма жамоасида 1988-1999 йилларда 80 ўйинда 6 гол урган.

Бошқарган жамоалари: 2006–2007 “Ал Қува Ал Жавия”, 2007–2008 “Ал Завра”, 2009 Ироқ терма жамоаси, 2009 “Ал Талаба”, 2010–2011 “Ал Завра”, 2011–2012 Ироқ олимпия терма жамоаси, 2012–2014 “Ал Завра”, 2014 йил “Қатар СК”. 2014 йил охиридан Ироқ терма жамоасида.

Терма жамоа таркибида 15дан ортиқ ёш футболчилар жамланган. Аҳмад Иброҳим, Салом Шокир, Юнус Маҳмуд ва Аъло Абдул Заҳрогина бошқалардан кўра тажрибали. Ҳумам Тариқ 18 ёшда бўлишига қарамай, аллақачон 23 баҳсда иштирок этишга улгурган. Али Аднан ҳам 21га тўлди. Унинг ҳисобида 27 учрашув мавжуд.

Дарвозабонлар

1. Али Ёсин

0

0

Нафт Жануб

12. Жалол Ҳассан

14

0

Арбил

20. Муҳаммад Ҳамид

10

0

Ал Шорта

Ҳимоячилар

2. Аҳмад Иброҳим

41

0

Ажман, БАА

3. Али Баҳжат

21

0

Ал Шорта

4. Али Фаёз

8

0

Арбил

6. Али Аднан

27

1

Ризеспор, Туркия

14. Салом Шокир

76

4

Ал Шорта

15. Дурғам Исмоил

17

1

Ал Шорта

18. Самиҳ Саид

2

0

Бағдод

23. Волид Салим

23

0

Ал Шорта

Ярим ҳимоячилар

5. Ёсир Қосим

5

1

Суиндон Таун, Англия

7. Амжад Калаф

18

0

Ал Шорта

9. Аҳмад Ёсин

30

1

Оребро, Швеция

11. Ҳумам Тариқ

23

0

Ал Дафра, БАА

13. Осама Рашид

9

0

Альфенс Бойз, Голландия

19. Маҳди Комил

10

0

Ал Шорта

21. Саад Абдуламир

36

1

Арбил

22. Али Ҳисни

3

0

Ал Минаъа

Ҳужумчилар

8. Жастин Мерам

4

0

Коламбус Крью, АҚШ

10. Юнус Маҳмуд

131

51

клубсиз

16. Марван Ҳуссайн

5

0

Ал Шорта

17. Аъло Абдул Заҳро

63

13

Ал Шорта


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика