RU

Последние новости

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Осиё Кубоги-2015. БАА - учинчи ўрин соҳиби Новости

Осиё Кубоги-2015. БАА - учинчи ўрин соҳиби

Осиё Кубоги учинчи ўрин учун баҳсда Ироқ ва БАА тўқнаш келишди.

3-ўрин учун ўйин
Ироқ - БАА 2:3

30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари:
Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками:
Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)
Голлар:
Аҳмад Ҳалил 15, - 0:1. Волид Салим 28, - 1:1.Амжад Халаф 41, - 2:1.Аҳмад Ҳалил 52, - 2:2. Али Мабҳут 55 пенальти, - 2:3.
Ироқ
:
Муҳаммад Ҳамид, Волид Салим, Аҳмад Иброҳим, Салам Шокир, Дургам Исмоил, Саад Абдуламир, Ёсир Қосим, Аҳмад Ёсин (Али Аднан, 78), Маҳди Камил (Али Баҳжат, 61), Амжад Халаф (Жастин Мерам, 85), Юнус Маҳмуд.
БАА:
Холид Эйса, Абдулазиз Санқур (Волид Аббос, 67), Ҳабиб Ал Фардан (Исмоил Ал Ҳаммади, 52), Муҳанад Ал Энази, Муҳаммад Аҳмед, Ҳассан, Ҳамис Исмоил, Абдулазиз Ҳайкал, Умар Абдулраҳмон, Али Мабҳут, Аҳмад Ҳалил (Амир Абдулраҳмон, 75).
Огоҳлантиришлар:
Дургам Исмоил 36, Умар Абдулраҳмон 40, Абдулазиз Ҳайкал 78, Волид Салим 90+3.
Четлатиш:
Аҳмад Иброҳим 54


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. БАА мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди!

90+3. Огоҳлантириш. Ироқ.
Волид Салим

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

88.
Ироқ ҳисобда олдинда эди...



87.
Волид Салим голдан сўнг



86.
Ўйин қаҳрамонлари



85. Ўзгариш. Ироқ.
Амжад Халаф ўрнига Жастин Мерам

83.
Али Мабҳут ўзига оширилган тўпни рақиб жарима майдони ичида тўхтатишга уринди, аммо футболчи нўноқликка йўл қўйди

80. ЗАРБАААА! Амжад Ҳалаф ўнг қанотдан ҳужумни бошлади. Волид Салим яқин бурчакка зарба берди, ноаниқ!

78. Ўзгариш. Ироқ.
Аҳмад Ясин ўрнига Али Аднан тушди

77. Огоҳлантириш. БАА.
Абдулазиз Ҳайкал

76.
Ўйинни стадиондан 12829 нафар мухлис кузатиб бормоқда

75. Ўзгариш. БАА.
Аҳмад Ҳалил ўрнига Амир Абдулраҳмон тушди

72. Хавфли вазият!
Бурчак тўпидан сўнг Волид Аббос боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди!

72.
Аҳмад Ҳалилнинг кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди

71.
Али Мабҳут рақиб жарима майдони ёнида йиқитилди, БАА хавфли жарима тўпига эга бўлди

68.
Юнус Маҳмуд кутилмаганда рақиб жарима майдони ичида рақиб билан тўқнашиб кетиб йиқилди. Ироқликлар ўйинни тўхтатишмади ва ҳужумни давом эттиришди

65. Ўзгариш. БАА.
Абдулазиз Санқур ўрнига Волид Аббос тушди

63. Хавфли вазият! Амжад Халаф рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди. Бурчак тўпи.

61. Ўзгариш. Ироқ.
Маҳди Камил ўрнига Али Баҳжат тушди

60.
Энди Ироқ 10 киши бўлиб қолди, бундан ташқари ҳисобда ортда қолмоқда

55. Пенальтидан Али Мабҳутнинг ўзи аниқ амалга оширди - 2:3.



55. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЛИ МАБҲУТ!!!!

55.
Али Мабҳут пенальти ишлади.

55. Қизил карточка. Ироқ.
Аҳмад Иброҳим

55. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА ВА ПЕНАЛЬТИ!

53. Ўзгариш. БАА.
Ҳабиб Фардан ўрнига Исмоил Ал Ҳаммади

51. Умар Абдулраҳмоннинг шедевр пасларидан яна бири ва Аҳмад Ҳалилнинг дубли - 2:2.

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! АҲМАД ҲАЛИЛ! 2:2

46. ЗАРБАААААААААААААААА! Юнус Маҳмуд! Ҳисоб ошиши мумкин эди! Тажрибали ҳужумчи рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди ноаниқ!

46. Иккинчи бўлим бошланди

45+3.
Дастлабки бўлим тугади.

45.
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

42. Холид Эйса йўлланган кучли зарбадан сўнг тўпни қайтарди, Амжад Халаф тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

42. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Амжад Халаф!

40. Огоҳлантириш. БАА.
Умар Абдулраҳмон

39.
Ироқликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Аммо Юнус Маҳмуд бошчилигидаги футболчиларга Холид Эйса қарши чиқди.

36. Огоҳлантириш. Ироқ.
Дургам Исмоил

30.
Ҳайкал ва Дургам Исмоил боши билан тўқнашиб кетишди! Барчаси жойида ўйин давом этади

28. Амжад Ҳалафнинг пасидан сўнг Волид Салим кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.



28.ГОООООООООООООООООООООЛ! Волид Салим! 1:1

25. Яна Ироқнинг ҳужуми! Яна Юнус Маҳмуд! Бу сафар Холид Эйса тўпга биринчи бўлиб етиб келди

23.
БАА ярим ҳимоячиси Ҳайкал ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди. Жуда ва жуда ноаниқ

19. ЗАРБААААААААААААА! Юнус Маҳмуд! Унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни яна Маҳмуд дарвозага йўллади, Холид Эйса тўпни қайтарди!


15. Али Мабҳут ҳужумни бошлаб берди, Умар Абдулраҳмон бир ҳаракат билан Аҳмад Ҳалилни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи осонгина гол урди - 0:1.



15. ГОООООООООООООООООЛ! АҲМАД ҲАЛИЛ!! 0:1

14.
Ёсир Қосим майдон марказида Умар Абдулраҳмонга нисбатан қўпол ўйнади. Ироқликлар бу футболчига имкон қадар ўйин беришмаяпти

10. Хавфли вазият! Санқур ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Аҳмад Ҳалилнинг қайси зарбаси ноаниқ чиқди!

8.
Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишни бошлаб юборишди

3.
Ўйинни томоша қилиш учун Ньюкасл шаҳрига ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва ОФК президенти Шайх Салмон ҳам етиб келган.



1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- БАА давлат мадҳияси



- Ироқ давлат мадҳияси



- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди



- БАА терма жамоасининг кийим алмаштириш хонаси



- Ироқ терма жамоасининг кийим алмаштириш хонаси



- БАА терма жамоасининг бугунга қадар босиб ўтган йўли



- Ироқ терма жамоасининг бугунга қадар босиб ўтган йўли




- Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика