RU

Последние новости

08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  0 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  17 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  7 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7

Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди Новости

Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Уммон футбол ассоциацияси мураббийлик фаолиятини якунлаган Пим Вербек ўрнига бошқа мутахассис топди.

Бундан буён терма жамоани голландиялик мураббий Эрвин Куман бошқаради. Кеча ушбу мутахассис билан икки йиллик расман шартнома тузилди. Маълумки, уммонликларнинг аввалги бош мураббийи Пим Вербек Осиё Кубогидан кейин ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. 

Эрвин Куман бунга қадар Туркиянинг "Фенербаҳче" клубида ишлаб келаётганди. Унинг укаси Рональд Куман айни пайтда Голландия термаси устози ҳисобланади. Эрвин Куман ўз пайтида терма жамоаси сафида мувааффақиятли тўп тепган. У Евро-88 ғолиби ҳисобланади ҳамда ЖЧ-90да иштирок этган. 

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йил ПСВда бошлаган ва бу клубнинг U-21 футболчиларига устозлиқ килган. Шунингдек, Эрвин Куман "Фейеноорд"да ҳам маълум муддат ишлаган. У 2008-2010 йиллар оралиғида Венгрия терма жамоасини бошқарган. "Фенербаҳче"дан олдинги иш жойи эса "Эвертон" бўлганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика