RU

Последние новости

16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  2 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  2 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  3 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  2 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 58 ёшга тўлди Новости

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 58 ёшга тўлди

Бугун тажрибали мутахассис, ўзига яраша тарих ярата олган мураббий Равшан Ҳайдаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Акмалович бугун, 15 июль Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар тайинланган кунда 58 ёшини қаршилаяпти. Равшан аканинг футболчилик фаолияти Тошкентнинг "Старт" клубида бошланган. Раҳматли мураббий Акмал ака Азизхўжаев қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган.

"Мураббий, устоз масаласида омадим чопган, - дейди бугунги юбиляримиз. - Бугунги даражамга етишимда раҳматли устозим Акмал аканинг хиссалари ва хизматлари жуда катта бўлган. Бу инсондан умрбод миннатдорман".

Равшан Ҳайдаров футболчи сифатида "Старт" (Тошкент), "Шаҳрихон", "Пахтакор" (Тошкент), "Динамо" (Самарқанд), "Хива", "Хонқа" (иккиси ҳам Хоразм), "Трактор" (Тошкент) клублари шарафини ҳимоя қилган. Саккиз мавсум (1989-1996) давомида "Трактор" сафида тўп тепган. Айнан шу клубда унинг мураббийлик фаолияти бошланган. 1982 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институни тамомлаган. 1999 йилда Германиянинг "Лейпциг" клубида мураббийлик малакасини оширган.



Бугунги қаҳрамонимизнинг мураббийликдаги синовли йиллари ХХ аср бошида бошланган. У 2002 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2004 йилда Ҳайдаров ва Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб борган. Айнан 2004 йили у "Пахтакор" клубига ҳам бош мураббий этиб тайинланди. "Шерлар" Равшан Ҳайдаров бошчилигида қаторасига тўрт йил мамлакат чемпионлиги ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2007 йилнинг январь ойида "Пахтакор" билан бирга МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари кубогида зафар қучган. Орадан бир йил ўтиб, "Пахтакор" яна финалда ўйнайди ва бу сафар вице-чемпионга айланган. Ҳайдаров 2012 йилда "Қизилқум"ни қабул қилиб олган. 2014 йилда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.

Шубҳасиз, мураббий сифатидаги энг катта ютуғига 2018 йили Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида эришган. Вьетнамга қарши кечган қорли финал худди кечагидек ёдимизда. Бугунги кунда Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон олимпия терма жамоаси катта мураббийи. Олимпиячиларимиз 2020 йилнинг январь ойида Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этишади. Ушбу қитъа чемпионати Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Бу борада Равшан Ҳайдаров ва барча олимпиячиларимизга омад тилаймиз.



Жамолиддин Солиҳов, терма жамоа оператори

- Равшан акани отамдек ҳурмат қиламан. Яхши мураббий бўлиш билан бирга ажойиб инсон ҳам биламан. Менимча, энг катта ютуқларидан бири коллективни тўғри танлаб, уларга ишонч билдирадилар. Мураббийлар штабидаги ҳар бир ходимнинг фикрини эшитиб, хулоса чиқарадилар. Хитойда Осиё чемпиони бўлишимизга ҳам шу сифатлари хизмат қилган. У хоҳ массажистми, жамоа маъмурими, видео операторми, дарвозабонлар мураббийими, умуман ҳамма билан бир хилда суҳбатлашадилар. Бирон бир давлатга кетаётганимизда ҳам бўш ўтирмайдилар. Самолётда ҳам ўйинларни таҳлил қилиб кетадилар. Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Акмаловични бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман.

Биз ҳам сайтимиз мухлислари ва ходимлари номидан Равшан Ҳайдаровни бугунги унутилмас сана билан табриклаймиз. Фарзандлар, неваралар роҳатини узоқ йиллар кўриб юринг. Сизнинг изингиздан бораётган ўғлингиз Сарвар (Сарвар Ҳайдаров "Пахтакор" академияси мураббийи, - муаллиф) ҳам улкан муваффақиятларга эришсин.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика