RU

Последние новости

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  14 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

"Ўрунов "Спартак"да ўйнаб кета олади! Мен буюклар билан рақобатлашганман, уни эса — Тил ва Крал кутмоқда". Ирисметов Остон Ўрунов келажаги борасида фикр билдирди Новости

"Ўрунов "Спартак"да ўйнаб кета олади! Мен буюклар билан рақобатлашганман, уни эса — Тил ва Крал кутмоқда". Ирисметов Остон Ўрунов келажаги борасида фикр билдирди

Россия чемпиони (2001), моксваликлар собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов — ёш ҳамюрти келажаги борасида фикр билдирди.

"Эсимда, Ирисметов дегани бўларди. Уни ҳам жаҳон футболининг бўлажак юлдузи дейишганди", — дея Остон Ўруновнинг "Спартак" клубига ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарга баҳо берди россиялик шарҳловчи Георгий Черданцев. 

Кўплаб мухлислар ҳам шу ўринда ўзбекистонлик ҳужумчини эсга олишди. Вақтида Олег Романцев унга катта умид боғлаганди. Ирисметов Чемпионлар Лигасида "Спартак" асосий таркибида майдонга тушарди ва Оливер Канга "қайси" услубида зарба бериб, даҳшат гол уришига сал қолганди. Аммо ўшанда тўп дарвозага киришни истамаган ва Россия чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган бўлса-да, Жаъфар "Спартак"да ўз ўрнини топа олмади.

Она юрти Ўзбекистонда мураббий бўлгач, Ирисметов Ўрунов билан ҳам ишлашга улгурди. У "Пахтакор" ўринбосарлари таркибида бўлажак "спартакчи"нинг илк қадамларига гувоҳ бўлган ва ҳозир ҳамюртининг "Спартак"даги дебютини интиқлик билан кутяпти.

— Ўрунов бизда "Пахтакор"да эди ва шартномаси бор эди. 16 ёшида ўринбосарлар таркибида тўп тепаётганида биз у вақти келиб асосий таркибда ўйнаб кета олишига ишонардик ва асосий жамоа билан янги шартнома тайёрлаётгандик. Лекин ишлар бошқача тус олди. Унинг шартномасида шундай банд бор эди-ки, футболчи келишувни бир томонлама бекор қила оларди. У характери бироз оғирроқ йигитлиги сир эмас. Хуллас, қолишни истамади. Ота-онаси ва агентлар унга қолишдан наф йўқлигини уқтиришди. Ўшанда турли хил гаплар чиқа бошлади. Айтишларича, Шомуродовдан кейин уни ҳам "Ростов" чақиришни истаган.


— "Ростов" варианти ўхшамади.
— Ҳа, лекин биз билан қолишни ҳам истамади. Унга тезроқ Россия ёки Қозоғистонга кетиши кераклиги ва бу трансферни "Навбаҳор"дан амалга ошириш осонроқ бўлишини таъкидлашган. Шундай қилиб, Ўрунов Наманганга йўл олди ва ўз ёши учун ажойиб ўйин кўрсатди, лекин кейин Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидаги омадсиз давр бўлди.


— Нега?
— Ўруновни аввал бошидан сотиш учун тайёрлашди. Ўзбекистон чемпионатида кўпроқ техникага урғу берилади ва жамоалар тез-тез "пас" ўйнайди. Бундай муҳит учун у кучлилик қиларди. Айнан куч, елкама-елка курашлар, тўпни олиб қўйиб, у билан маълум масофани босиб ўтиш. Умуман олганда, кетиб тўғри қилди.

— Уни қайси позицияда кўра оласиз?
— Таянч зонасида. Олтинчи рақам, энг юқориси — саккизинчи рақам. Лекин аниқ ўнинчи рақам сифатида эмас. Нозик тўп узатишлар унинг устун томони эмас. У кўпроқ рақиб ҳужумини бузиб, жамоаси ҳужумини ривожлантириб бера оладиган футболчи.


— Қанотдачи?
— Бўлади. Остон — универсал, лекин менинг фикримча, қанотда у имкониятларини тўлиқ очиб бера олмайди.


— Кўпчилик сизнинг 2001 йилги трансферингизни ёдга олмоқда. Нима деб ўйлайсиз, у "Спартак"да ўйнаб кета оладими?
— Менинг вазиятим бироз бошқача эди. Ҳамма менга умид кўзи билан боқарди, мен эса... Оддийроқ ошхонадан нозик меҳмонлар борадиган ресторанга тушиб қолгандек эдим. Ҳамдўстлик кубоги, кетидан дарҳол — УЕФА Чемпионлар Лигаси. Ўрунов эса маълум вақт сизнинг мамлакатингизда, чемпионатни билади, қўшимчасига ҳозирги "Спартак" ҳам бошқа. Қаердадир Остон ҳақида ўқиб қолдим — кучсиз легионер, натижаси мавҳум бўлган харид. Ҳозирги "Спартак"да ким кучли ўзи? Мен буюк футболчилар билан рақобатлашишимга тўғри келган, улар камида Россияда энг яхшилари эди, уни эса Тил ва Крал кутяпти. Улар қачон буюк футболчи бўлиб улгурди? "Спартак" шу футболчилар билан еттинчи ўринни эгаллади. Ҳа, янги футболчи Ўзбекистондан, шунга нима бўлибди? Ана Шомуродов ҳам биздан, бу унинг ўйнаб кетишига тўсқинлик қилдими? "Спартак" ҳозир сотиб олаётган футболчиларга қарасак, мухлислар Ўрунов борасида эътироз билдиришларига умуман асос йўқ. Ўзбекистонда иқтидорлар кўп. Шунчаки уларнинг ҳаммаси ҳам ўйин услуби бўйича Россияга мос тушавермайди. Бироқ Ўрунов айни муддао.


— Яна нима учун унга сиздан кўра, осонроқ бўлиши мумкин?
— Чунки у ҳужумчи эмас, голлар уриши шарт эмас (кулади). Яна биласизми менга тўпни у қадар кўп ҳам оширишмасди. Шундай бўлардики, уч ҳужумчи бир рақибга қарши чиқардик, лекин тўпни менга оширишмасди. Романцев ҳам ўзиникиларга бу ҳақида гапирган. Эх, энди буларни эслагандан нима фойда?! Нима бўлса ҳам "Спартак"да тўп тепганимдан фахрланаман, мени мухлислар унутмаганидан хурсандман. Умид қиламанки, Ўрунов ҳам уларнинг ёдида қолади. Бунинг учун унда барчаси бор, шунчаки тактик жиҳатдан бироз ишласа етарли.


— Характери оғир дедингиз. Нимани назарда тутдингиз?
— Ўжар. У шундай, бироз қайсар. Бирор нарсани истадими — нима қилиб бўлса ҳам унга эришади. Ким билади, балки, Россияда улғайгандир ва ўзгаргандир. Муҳими, унинг ёнида тўғри одамлар бўлса бўлгани.


— У русчани яхши тушунмайди. Бу муаммоми?
— Ммм, мен бемалол гаплашардим, лекин бу унчалик ҳам ёрдам бермаган. Менимча, у ҳали ёш, тезда ўргана олади. Шунчаки мен Собиқ Иттифоқ даврида катта бўлганман, у эса буткул бошқа мамлакатда.


— Нима деб ўйлайсиз, "Спартак" уни 5-10 миллионга сота оладими?
— Бу вазиятда бир нарса дейиш қийин. Мисол учун, Шомуродов ўзига эътиборни қаратиши нисбатан осонроқ. Аммо Осиёда таянч ярим ҳимоячилар етишмайди. Камида уни шу ерга жойлаштириш мумкин.


— Унинг "Спартак" учун ўйинини кўргани Россияга келасизми?
— Коронавирус билан боғлтиқ вазият бунга имкон бериши билан, албатта! Айтганча, мен "Спартак" музейида бўлгандим, ўзимни ҳам топдим. Жуда ёқимли! Кўчаларда мухлислар ҳамон мени таниши ҳам ажойиб. "Спартак" — зўр мухлислари бор буюк клуб. Ўруновнинг бу борада омади чопган дея оламан.


Нозима Зарипова таржимаси
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика