RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  17 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  52

Ўртоқлик учрашувлари - мураббий учун Новости

Ўртоқлик учрашувлари - мураббий учун

Ўртоқлик учрашувлари доимо мураббийлар учун хизмат қилиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларида натижа талаб қилиш ёки мағлубият учун танқид қилиш мутлақо нотўғри. Бу ўйинлар орқали мураббийлар жамоадаги мавжуд камчиликларни кўриб олишади, тактик чизгилар, ҳар хил услублар қўллаб кўрилади. Хатолардан хулоса қилинади. Қачонки мураббий ўртоқлик ўйинида натижа учун ўйнаса, унда бу ҳақиқий фожиа. Ўртоқлик баҳсларида натижа учун ўйнаб, фақат бир хил таркибга ишонч билдириб, якунда нимага эришдик?

Мураббий ўртоқлик ўйинларида натижа учун ўйнаши - фожиа.

Шу боисдан ҳам ўртоқлик ўйинлари фақат мураббийлар учун хизмат қилади. Мухлислар ҳар қандай ҳолатда жамоасидан ғалаба, яхши натижа кутиши табиий. Чунки уларга чиройли футбол ва керакли натижа ёқимли. Лекин расмий ва норасмий ўйинлардаги фарқни, ўртадаги тафовутни ҳам унутмайлик.

Сенегал ва Марокашга қарши ўртоқлик учрашувларидан олдин ҳисоб ва натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон кўпчиликка кўринмас ютуқни қўлга киритиши ҳақида ёзгандим. Ўйинлар ўтди, биз ўша айтилган кўзга кўринмас ютуқни қўлга киритдик. Натижа эътиборидан айтадиган бўлсак ҳам, бир дуранг ва мағлубият ёмон натижа бўлмади. Кўзга кўринмайдиган ютуқ - жиддий рақиб қаршисида тўпланган тажриба. Кучли рақиблар фонида асл кучимиз, қандай салоҳиятга эга эканлигимизни кўриб олдик. Биз ўртоқлик ўйинларида асосан ўзимиз даражамиз билан тенг ёки унданам пастроқ спарринг рақиблар билан ўйнашга ўрганиб қолгандик. Сенегал ва Марокаш каби терма жамоалар билан тўқнашувлар бизга мисоли кўзгу бўлиб хизмат қилди.

Кўзга кўринмайдиган ютуқ - жиддий рақиб қаршисида тўпланган тажриба. Кучли рақиблар фонида асл кучимиз, қандай салоҳиятга эга эканлигимизни кўриб олдик.

Кечаги мағлубиятдан терма жамоамизни, мураббий танлаган таркибни ва футболчиларни хатоларини кескин танқид қилганлар ҳам учради. Шу ерда улар ноҳақ. Кечирасизлар-у, Сенегал ва Марокашга қарши ўйинларда терма жамоамиздан нима кутгандингиз? Натижами? Хўп, бундан нима наф кўрардик? ФИФА рейтингидаги яхши силжишдан бошқа ҳеч нарса. Масалан, Кападзе кечаги ўйинда ҳам асосий таркибдаги ўйинчиларни тушириб, натижа учун ўйнаб кўриши мумкин эди. Балки жуда зўр ўйнаворганимизда, дуранг (аслида асосий таркиб билан ҳам бу каби терма жамоаларга қарши натижа учун ўйнашга тайёр эмасмиз) ёки омад кулиб боқиб ғалаба ҳам қозонардик. Лекин бундан нима фойда кўрардик? Фақат қоғоздаги ғалаба!

Агарда шундай бўлганида, Кападзе мураббий сифатида хато қиларди. Яъни, ўртоқлик беллашувида натижа учун ўйнаган мураббий узоқни кўра олмайди. Жамоаси пойдеворини қўйишни унутади ва ҳоказо. Лекин Кападзе ва мураббийлар кенгаши аъзоси сифатида ёш мутахассисга ёрдамчи бўлган Миржалол Қосимов бу хатога йўл қўйишмади. Таркибдаги деярли барча футболчиларга ўйнаш учун имконият берилди.

Охирги марта Ўзбекистон қачон ҳақиқий терма жамоанинг тўлиқ таркибида ўйнаганини унутиб ҳам қўйгандик. Яъни, айтмоқчи бўлганим, терма жамоада асосий таркиб ва захира ўриндиғи деган тушунча бўлиши мумкин эмас. Бу терма жамоа! Бу ерда ҳамма футболчилар ўзларини асосий таркиб футболчиси деб ҳис этишлари зарур. Бунинг учун эса аввало мураббий уларга шундай шароитни яратиб бериши керак. Шароит яратилди, 2-3 йиллаб терма жамоага таклиф этилиши кутилган ёки рақобатсиз фақат захирада ўриндиғига ўтиришга кўникиб қолган футболчиларнинг аксарияти ўйнашди. Узоқ танаффусдан кейин улар яна эгниларида миллий терма жамоа либосини кийиб майдонга тушишди. Қаршиларидаги рақиблар Уммон ёки Қирғизистон эмас, балки Африкада ўз номига эга Сенегал/Марокаш каби кучли жамоалар эди. Ҳаяжон бўлди ва унинг натижасида хатолар ҳам юзага келди. Бу табиий жараён. Камига рақиб ҳам жиддий қиёфадаги жамоалар эди. Лекин қувонарлиси, ҳар иккала ўйинда ҳам терма жамоамиз учрашув ритмига қўшилиб кетишни уддалади. Кўп йиллар терма жамоадан чақирувни кутиб интизор турган ва захирада зерикиб қолган футболчилар ниҳоят терма жамоа масъулиятини яна ҳис этишди. Узоқ кутилган амалиётга эга бўлишди ва бундан ўзлари учун ҳам керакли хулосаларни чиқаришгани аниқ.

Танқид керак, танқид яхши, қачонки у асосли бўлса. Ўйиндаги баъзи эпизодлар учун кўплаб футболчиларни танқид қилиш мумкин. Лекин унутмайлик, уларнинг аксарияти терма жамоа сафида узоқ вақт ўйнашмаган ёки илк бор асосий таркибда тушишди. Ишониб айтаман, ҳозирги ҳолатимизда агарда нисбатан паст даражадаги рақиблар билан ўйнаганимизда, ҳозир ғалабани муҳокама қилиб, Рашидов ёки Машарипов қандай рейдлар уюштирганию, Бикмаевнинг чиройли голига маҳлиё бўлиб ўтирардик. Бундай бўлмади, аммо Сидиқов, Ҳамробеков ёки Алибоевни марказда қандай ўйнашлари мумкинлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлди. Улар ўзлари учун 100та Суперлига ўйинларида тўплашлари мумкин бўлган тажрибани қандайдир 90 дақиқа ичида қўлга киритишди. Ёки дарвозабон Суюнов кўп вақт амалиётисиз қолиб кетиб, бироз ўйин ритмини йўқотганди. Терма жамоа сафида эса 2 йилдан ошиқ вақт давомида ҳаттоки ўртоқлик беллашувларида ҳам майдонга тушмай қўйганди. Бу албатта ўз таъсирини ўтказади. Бу ерда футболчиларга руҳан тикланиш учун маълум вақт керак бўлади. Шу боисдан ҳам баъзи хатолар вужудга келиши мумкин. Муҳими, айнан ўртоқлик ўйинлари орқали ўша кемтикларни, хато ва камчиликларни йўқотиш мумкин. Шу учун ҳам ўртоқлик учрашувлари мураббий учун хизмат қилади. Бу ерда натижа бирламчи эмас.

Аъзамов ва Ашурматов тандеми марказий ҳимояда даставвал бироз ҳаяжон билан ўйнашди, совуққонлик етишмай турди. Лекин ўйин ритмига мослашиб кетилди. Иккинчи бўлимда ва биринчи таймда ҳам позицион қўпол хатолар учрамади. Асосан Суперлигада (олий лига) ўйнаб юрган ва ўша савиядаги энг яхшиларга айланган Аъзамов ва Ашурматовга терма жамоа даражасидаги халқаро ўйинлар чанқоғи кучли. Айнан шу ўйинлар орқали биз келажакда марказий ҳимоядаги ажойиб тандем пойдеворини қўйишимизга шубҳа йўқ.

Ўтказилган иккита яхши савиядаги ўртоқлик учрашувлари учун ЎФАга ташаккур! Ўйинлар учун терма жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчиларга раҳмат айтаман. Кучли рақиблар қаршисида шарманда бўлмадик, уялиб қолмадик. Муҳими, жамоамизда керакли маҳсулот мавжуд. Энди ўша маҳсулотдан тўғри фойдаланишимиз лозим. Ишга тўғри, профессионал ёндошиш бўйича ўсиш, ҳаракат ва иштиёқ кучлилиги сезилиб турибди.

Кападзега барчага имконият бергани ва терма жамоамиз қиёфасини яхши кўзгуда борича кўрсата олишга ҳаракат қилгани учун ташаккур. Хатолар бўлди, аммо кечагина мураббийликка қўл урган ёш мутахассис учун бу ёмон натижа эмас. Муҳими, мавжуд камчилик ва хатолардан тўғри хулоса чиқармоқ зарур.

ФИФА рейтинги ҳақида: Кеча терма жамоамиз ўртоқлик ўйинларида фақат кучли рақиблар билан ўйин ташкил этиб, рейтингдаги мавқеимизга жиддий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкинлиги айтилди. Тўғри, ҳар ерда баланс бўлгани яхши. Масалан, бир ўйинда кучли рақиб билан ўйнасак, иккинчи баҳсда нисбатан тенг даражадаги жамоага қарши ўйнаш маъқул. Бу бутун дунё тажрибасида кенг қўлланилади. Аммо бизда айни пайтда аниқ бош мураббий йўқ. Ким терма жамоамизни Осиё Кубоги-2019га олиб боришини ҳали расман билмаймиз. Тўғри, бизнинг маълумотларга кўра, ЖЧдан кейин Карлос Кейрушни терма жамоамиз рулига келиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Аммо бу ҳали расман ҳал этилмаган. Яъни тўлиқ пишмаган иш. ФИФА кунларида эса рақибларни танланаётганда аввало мураббий кўрсатмаси ва тавсияси кўра танланади. Бизда эса мана 6 ойдирки ҳали аниқ мураббий кимлиги маълум қилинмади. Шу боисдан ҳам ўртоқлик учрашувларида рақиблар танланаётганда мураббий кўрсатмасига эмас, раҳбарият мухлислар ва футболчиларимиз учун кучли жамоаларга қарши ўйнашига урғу берилмоқда. Ҳадеб ҳам кучли рақиблар билан баъзи жиҳатлар бўйича балансни бузиб қўйиши аниқ. Бизда ҳозирда аниқ бош мураббий келмагани учун ҳам ўртоқлик учрашувларига спарринг рақиб танлашда ҳозирча фақат номга қараб иш олиб борилмоқда.

ЎФА терма жамоа бош мураббийи масаласини тезроқ узил-кесил ҳал этиши лозим. Чунки Осиё Кубогига ҳам кўп вақт қолмади. Янги келадиган мураббий янги жамоани қуриши, терма жамоани ўрганиши учун ҳам маълум вақт керак бўлади. Кейин эса мураббий ўзи қўллайдиган тактика ва услубдан келиб чиқиб ўртоқлик ўйинларида қандай рақиблар билан ўйнаш кераклиги ҳақида кўрсатма беради. Шундан кейин ўртоқлик беллашувларида рақиблар танлашда кўпчилик айтаётган баланс ҳам пайдо бўлади.

ЎФА эса мураббий танлашни чўзмагани ёки ким келиши ҳақида маълумот бергани маъқул. Агарда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов айтганидек, терма жамоамизни ЖЧдан кейин мундиалда ишлайдиган мутахассислардан бири бошқарадиган бўлса, унда йўқотилган вақтга ачинмаслик мумкин. Яъни, бу ҳолатда мураббий тайинлаш нега кечиктирилганини тушунса бўлади. Агарда якунда ўша мундиалда ишлайдиган мураббийлардан (Карлос Кейруш) бири келмай, бошқа мутахассисга МТЖ топширилса, унда йўқотилган вақт бизга қимматга тушади. Терма жамоамизни қишгача расмий ўйини йўқ, ҳали етарлича вақт борку деяётганлар қаттиқ адашишади. Терма жамоа масаласи анча нозик. Бу ерда клублардаги каби ҳар кунлик мушғулотлар, ўйинлар йўқ. Шу боисдан ҳам ҳозир кучли рақиблар билан ўйин бизни сармаст қилаётган бўлиши мумкин, лекин бу билан танганинг иккинчи тарафи борлигини унутиб қўймаган маъқул.

Ўртоқлик ўйинларидаги яна бир мисол. Масалан Германия яқинда ФИФА кунларидаги иккита баҳсни кучли жамоалар Испания ва Бразилияга қарши ўз уйида ўтказди. Лекин ҳеч бирида ғалаба қозонмади. Испания билан дуранг ва Бразилияга мағлуб бўлди. Аммо бундан немис матбуоти ва германиялик мухлислар қаттиқ ташвишланишмаяпти. Шунчаки Йоахим Лёв ўртоқлик учрашувларида асосан жамоанинг ўйиндаги камчиликларини билиб олишни ва буни кучли рақиблар фонида янада тиниқроқ кўришни яхши кўради. Бу билан Германия атайин ютқазиб берди ёки улар бу ўйинга жиддий ёндошишмади, демоқчи эмасман. Шунчаки ўртоқлик ўйинларидаги натижа Лёвни қизиқтирмайди, тўғрироғи ташвишлантирмайди. Уни кўпроқ жамоани қуриш жараёнидаги ҳар қандай кичик деталлар ва мавжуд хатоларни кўринмаётгани кўпроқ ташвишлантиради. Шу боисдан ҳам асосан ўртоқлик ўйинларида ютқазадиган ёки нисбатан ёмон ўйнайдиган немис машинаси катта мусобақалар пайтида бошқача қиёфага, яъни асл қиёфасига қайтади. Унгача эса Германия муҳим ўйинларгача керакли захира билан қуролланади.

Автор :
Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика