RU

Последние новости

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  0 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  2 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  4 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик Новости

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик

Дубайдаги иккинчи йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви Иорданияга қарши ўтказилди.
Учрашувда Иордания ўзи ташкил этган деярли биринчи хавфли вазиятдан гол урди. 16-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни марказий ҳимоячимиз Егор Кримец қайтара олмади, иорданиялик Одай Ал Сайфи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди - 0:1.  

30-дақиқада Жамшид Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Фаррух Сайфиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Сайфиев тўпни ўзига бўйсундираётганда Амир Шафи уни ўз жарима майдони ичида йиқитишга мажбур бўлди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Рашидов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Сардор тўпни дарвоза марказига йўллади, посбон ўнг томонга ташланди - 1:1.  

Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдони ёнига бориб Наврўз Алимовни тўп билан таъминлади. Захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган ёш ҳужумчи иккинчи ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва Миржалол Қосимов шогирдлари Иордания устидан иродали ғалабага эришишди.



Ўзбекистон - Иордания 2:1
Голлар
: Одай Ал Сайфи 16, - 0:1. Сардор Рашидов 30 пенальти, - 1:1. Наврўз Алимов 87, - 2:1.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов (Бобур Юлдашев, 85), Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев (Виталий Денисов, 66), Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 66), Темур Кападзе (С), Лутфулла Тўраев, Жамшид Искандеров (Санжар Турсунов, 66), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов (Наврўз Алимов, 75).
Иордания: 1.Амир Шафи (С), 5.Муҳаммад Ал Дмрейри, 3.Тариқ Хаттаб (4.Аҳмад Сраива, 60), 11.Одай Заҳран, 2.Аҳмад Элиас, 18.Солиҳ Ратеб  (17.Ража Аяд, 61), 15.Муҳаммад Довуд, 14.Абдуллоҳ Диб (16.Самир Ража, 65), 7.Муҳтор Абу Амара, 8.Одай Ал Сайфи, 10.Аҳмад Ҳаёл (9.Маҳмуд Затара, 60).
Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов 28.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика