RU

Последние новости

15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  1 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  2 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0 Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0

Олий лигага тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" клублари бугун ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа жанговор таркиб билан келди десак хато бўлмайди. Шундай бўлса-да, жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 9-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучли бироқ бирозгина ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда иккита имконият вужудга келди. Аввалига Носир Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси гол бўлишига аниқлик етишмади. Яна бир қулай вазиятдан Кимсанов фойдалана олмади.  Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. 51-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Ҳимоячи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Ҳужумчимиз эса рақибларни кечириб ўтирмади.

75-дақиқада Мерзляков бирга-бир вазиятдан гол уролмади. Дарвозабон яхши ўйнади. 80-дақиқада Пардаев бош билан кучли зарба йўллади. Сал ноаниқ бўлди. Қолган дақиқалар мобайнида ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Амо улардан ҳеч ким фойдалана олмади.

Натижада жамоамиз учинчи назорат учрашувида ҳам рақибидан устун келди.



Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов.
Гол: Суҳроб Бердиев – 51.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев,  29. Александр Мерзляков,  5. Жалил Кимсанов,  75. Мурод Холмуҳаммедов,  83. Руслан Мелзиддинов, 55. Дарко Гожкович,  6. Баҳодир Акрамов,  7. Акмал Холмуродов, 99. Баҳодир Пардаев,  90. Суҳроб Бердиев,  9. Носир Отақўзиев.
Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Ойбек Рустамов, 10. Иқбол Маликжонов, 20. Собир Ҳамидов, 25. Андрей Сидоров.

“Қизилқум”: Умид Хонимқулов, Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Бекзод Ғанижонов, Жасур Ҳасанов, Артур Геворкян, Азамат Алланиёзов.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика