RU

Последние новости

20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  8 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  2 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   86 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0 Новости

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши илк назорат-ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 18 август куни «ЖАР» стадионида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар, Тошкентда Эрон ўсмирларига қарши 3та ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш жоиз, 16 август куни Тошкентга етиб келган Эрон ўсмирлар терма жамоаси ҳам Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси сингари, шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўзаро яна икки марта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Ушбу учрашувлар ҳам Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Тошкентда Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувлар, Нуралиев шогирдлари учун шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда терма жамоа сардори Отабек Шукуров иштирок этадилар.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
18 август. Якшанба.
Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0
Голлар: Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика