Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2
09 сен 2013 22:48
Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2
Бугун "Навбаҳор" олий лигада юзага келган кичик танаффусдан фойдаланган холда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан назорат учрашувини ўтказди.
Учрашув биринчи бўлимида гарчи футболчиларимизда бир қатор гол уриш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ҳисобни дастлаб пойтахтликлар очишди. Кахи Махарадзе даст аввал ўйиндаги биринчи голни ўз номига ёздирган бўлса, сўнгра майдон эгаларидан Ойбек Қиличев ўзини кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи бўлимида Ғайрат Жўраев, Леонид Кошелев ва Аюбхон Гаппаровларда гол уриш учун қулай имкониятлар бўлганини таъкидлаш лозим.
Иккинчи бўлимда мураббийлар тактик усулни ўзгартириб, учта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилишди ва таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу эса ижобий ўзгаришлар олиб келди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам вакилларимиз "шерлар" дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Шулардан иккитасида Гаппаров ва Лупашколар унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. "Лочинлар" ўз иродаларини намойиш этиб, якунда ҳисобни тенглаштирдилар.
Айтиш жоизки, жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев ва Акрам Бахриддинов баъзи сабабларга кўра Наманганда қолишди. Шунинг учун Тошкентга асосий таркибнинг 18 нафар ўйинчиси йўл олди.
Биринчи бўлимда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича кўриниш олди: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев, Тимур Яфаров, Тимур Султонов, Аъзам Алиев, Ислом Исмоилов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Оятилло Мухиддинов, Аюбхон Гаппаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Мочалов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Рустам Аъзамов, Билол Шарофуддинов, Азим Аҳмедов, Соҳиб Абдуллаев, Александр Лупашко
Голлар: Махрадзе, Қиличев - А. Гаппаров, А. Лупашко.

Комментарии