"Ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман" — Бускетс келажаги борасида бир қарорга келмаганини билдирди
24 сен 2022 18:33
Новости
"Ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман" — Бускетс келажаги борасида бир қарорга келмаганини билдирди
"Mundo Deportivo"га кўра, Серхио Бускетс аллақачон "Барселона" билан 14 йиллик ҳамкорлигининг охирига келиб қолганини ҳис қиляпти ва MLS вакили "Интер Майами"нинг таклифини қабул қилган.
Унинг ўзи келажаги борасида қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:
"Келажагим борасида ҳеч нарса айта олмайман. Чунки ҳеч қандай янгилик йўқ. Барча миш-мишлар туфайли ҳеч нарса содир бўлмади. Расмий ҳеч нарса йўқ. Мавсум давомида ўзимни қандай ҳис қилишимга қарайман. Ҳозирги лаҳзадан завқ олмоқчиман, қолганини кейин ўйлаймиз. Мен ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман".
Тажрибали футболчидан "Барса" кузатуви остида бўлган Мартин Субименди унинг ўрнини боса оладими ёки йўқлиги сўралди:
"Субименди ажойиб ўйинчи, лекин у "Реал Сосьедад" футболчиси. "Барса" чиндан қизиққанми ёки йўқлигидан эса хабарим йўқ".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии