RU

Последние новости

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  1 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  22 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  31

“Орол” ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган? Новости

“Орол” ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган?

Нукуснинг “Орол” жамоаси ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган? Қуйидаги мақолада айнан шу ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

1995 йили
“Жануб” зонаси. 24 ўйин. 8 ғалаба, 4 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати 26:48. 28 очко. 10-ўрин

“Орол” жамоаси 1994 йили Олий лигадан тушиб кетган эди. Келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаган нукусликлар жуда ҳам муваффақиятсиз иштирок этишди. Жануб зонасида 13 жамоа орасида клуб 10-ўринни эгаллаш билан чекланди.
13-26 ўринлар учун. 26 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати 21:35. 38 очко. 21-ўрин
Лигада қолиш учун курашган Нукус жамоаси якунда 26 та жамоа орасида 21-ўрин билан чекланишга мажбур бўлди ва кейинги мавсумни ҳам Биринчи лигада ўтказадиган бўлди.

1996 йили
52 ўйин. 19 ғалаба, 7 дуранг, 26 мағлубият. Тўплар нисбати 64:90. 64 очко. 21-ўрин
“Орол” 1996 йили Биринчи лигада зўрға жон сақлаб қолишга эришди. 27 та жамоа иштирок этган лигада клуб 21-ўринни эгаллади. 22-27 ўрин эгалари эса Биринчи лига билан хайрлашишди. Нукусликлар иккинчи мавсумни ҳам жуда муваффақиятсиз якунладилар.

1997 йили
42 ўйин. 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати 69:75. 64 очко. 12-ўрин
1997 йилда “Орол” олдингиларга қараганда яхшироқ бўлган мавсумни ўтказди. Нукусликлар ўтган мавсумдагидек 64 очко тўплашди. Бироқ бу очколар учун жамоа 10 та кам ўйин ўтказди ва энг муҳими бу сафар 12-ўринни эгаллади.

1998 йили.
38 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 24 мағлубият. Тўплар нисбати 41:88. 38 очко. 16-ўрин
Кейинги мавсумда нукусликлар яна аутсайдерлар қаторидан жой олишди. 20 та жамоа иштирок этган мусобақада клуб 16-ўринни эгаллаб, зўрға лигада жон сақлаб қолди. Ўша мавсум якунига кўра 17-20 ўрин эгалари янада қуйи лигага тушиб кетишган эди.

1999 йили
34 ўйин. 13 ғалаба, 5 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 45:49. 44 очко. 11-ўрин
18 жамоа иштирок этган мавсумда “Орол” Биринчи лигадаги энг яхши натижасини қайд этди. Клуб ўша мавсум якунига кўра 11-ўринни эгаллаб, ўз натижасини яхшилаб олган эди. Жамоа бу кўрсаткичи билан келаси мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этиши керак эди. Бироқ 2000 йилда ҳар бир вилоят (ҳудуд)дан битта жамоа Олий лигада иштирок этиши боис, “Орол” жамоаси ҳам ўз номини “Турон” дея ўзгартириб юқори лигада иштирок этган эди.


Фурқат Юсупов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика