RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  96 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  20 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  30 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

«Орол» - «Пахтакор-2» баҳсидан кейинги мураббийлар фикри Новости

«Орол» - «Пахтакор-2» баҳсидан кейинги мураббийлар фикри

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда Нукуснинг «Орол» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор-2» клубини қабул қилди. Гарчи ёш "шерлар" сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, улар якунда уч очкони қўлга киритди. Биз мазкур учрашувдан сўнг, ҳар иккала жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.

Неъматулла Қутибаев («Орол» бош мураббйи): Бу ўйиндан олдин бир қатор йўқотишлар бор эди. Жароҳат ва дисквалификация туфайли бир нечта ўйинчиларимиз бугунги баҳсда жамоамизга ёрдам бера олмади. "Пахтакор-2" жуда яхши жамоа. Таркиби анча яхши шаклланганлиги кўриниб турибди. Бугун бу жамоа  футболчиларининг барчаси зўр ўйнади. Лекин футболда мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шу боис "Пахтакор-2"ни ҳам ютса бўлади. Бугун шогирдларим жисмоний жиҳатдан рақибга ўйинни бой берди.

Илҳом Мўминжонов («Пахтакор-2» бош мураббийи): Менга бугун мезбонларнинг ўйини ёқди. Йигитлар ёш бўлишларига қарамай, анча мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. "Орол" таркибида ўйнаган 8-рақамли (Мирас Қарлибоев) футболчининг ҳаракатлари бошқаларга нисбатан ижобий бўлди дейишим мумкин. Бугун рақиб жамоага омад етишмади. "Орол"га кейинги ўйинларда омад тилайман.


Адилбай Алланиёзов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика