Ориф Маматказин: "Кучимиз 20 дақиқага етди"
05 июл 2016 22:25
Новости
Ориф Маматказин: "Кучимиз 20 дақиқага етди"
"Андижон" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ориф Маматказин матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун 20 дақиқа давомида яхши ўйнадик, ундан уёғига кучимиз етмади. Жамоа жисмонан ва руҳан тайёр эмас. Бундан ташқари бизнинг савиямиз шундай, қўлимиздан келганича ўйнадик. Давралар оралиғида таркибни янгилаймиз. Биз вазиятлар яратиб гол ура олмадик, рақиб эса вазиятлардан гол уриб кетмоқда. Бу аламли. Янги қон албатта керак. Иккинчи даврада умид қиламанки ижобий натижалар бўлади. Рақибни ғалаба билан табриклайман.
Ўзим ҳам андижонликман. Шу боис жамоамиз ғалаба қозониши учун боримни бераман", - дейди Ориф Маматказин.
"Андижон" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии