RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  43 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  9 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Ориф Маматказин истеъфога чиқарилди, Эдгар Гесс Андижонга келди Новости

Ориф Маматказин истеъфога чиқарилди, Эдгар Гесс Андижонга келди

Кеча “Андижон” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
“Бухоро” клубига йирик ҳисобда имконият бой берилганидан сўнг раҳбарият мураббийлар штабини янгилашни маъқул топди.

Бунгача вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб келган Ориф Маматказин ҳамда дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжонов истеъфога чиқарилди. Тўғри, “Андижон”ни олий лигада қолиш имконияти пасайиб кетган бўлсада, раҳбарият янги мураббий олиб келишга қарор қилди.

Тажрибали мутахассис Эдгар Гесс “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланиш арафасида. Маълумки, Гесс бунгача “Бухоро” жамоасини бошқариб август ойида истеъфога чиқарилганди. Эдгар Яковлевич учун “Андижон” бегона эмас. У 2006 йилги мавсумнинг иккинчи ярми ва 2007 йилнинг биринчи даврасигача андижонликларни бошқарган. Бу мураббийнинг қўл остида жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганини мухлислар яхши билишади. Орадан маълум вақт ўтиб Гесс “Андижон”га қайтмоқда. Кеча куннинг иккинчи ярмида мураббий Андижонга келди. Гесс билан шартнома тузилгач, мураббий ишга киришади. Эдгар Яковлевичдан ташқари клуб қароргоҳига Олег Тюлькин ва Виталий Легай ҳам ташриф буюришди.

Бир неча йиллардан бери юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Эдгар Гесс илгари “Андижон”дан ташқари “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” жамоаларини ҳам бошқарган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика