"Ордабаси" тўпурари жароҳат олди
26 окт 2023 21:12
Новости
"Ордабаси" тўпурари жароҳат олди
Қозоғистон терма жамоаси ва “Ордабаси” сардори Асхат Тағиберген жароҳат олди.
Яқинда мамлакат чемпионига айланган футболчи “Шахтёр”га қарши ўйиннинг 71-дақиқасида алмаштирилди. Тиббий кўрикдан сўнг жамоа шифокорлари ўнг оёқ суягида ёриқ пайдо бўлганини аниқлади.
Тахминларга кўра, клуб тўпурари жароҳат туфайли 6-8 ҳафта майдонга туша олмайди.
Шу боис Тағиберген Қозоғистон кубоги финалида “Тобол”га қарши ўйинда, шунингдек, Қозоғистон терма жамоасининг Евро-2024 саралаш босқичида Сан-Марино ва Словенияга қарши ҳал қилувчи ўйинларида иштирок эта олмайди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии