RU

Последние новости

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  14 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   50 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул” Новости

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул”

“Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев “Texas Fans” (Қайрат, Женис, Сапар) деб номланган "Ордабаси" мухлислар вакиллари билан суҳбатлашди. Улар Чимкент клубининг УEФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ва Ўзбекистон вакилларининг ўтган йилги чемпионатда қанчалик катта из қолдиргани ҳақида сўз юритди.

"УEФА Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Шу боис, ожиз жамоа дуч келишини кутмаслигингиз керак. Рақиб номаълум бўлса ҳам, "Петрокуб" билан ўйинда бўлгани каби кураш олиб бориши мумкин. Молдоваликларнинг ўйинлари менга ёқди: яхши, ишончли ҳимоя, яхши ҳужум қилишди.

Бизга ҳужумчи етишмади. Исломхан ва Тағиберген, назаримда, бир тайм ўйнаб бера оладиган футболчилар сирасига киради. Уларнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнашга кучлари етмайди. Агар жамоа иккинчи ўйинда характер намойиш эта олса, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Чимкентда футболни яхши кўришади, лекин бу ерда фақат яхши футболчи бўлишнинг ўзи кифоя эмас - ўйинчида характер ва руҳ ҳам бўлиши керак. Футболчиларда виждон бўлса, мухлислар олдида уятга қолмасликлари учун борини беришлари керак.

Биз чимкентликлар ўзбек футболчиларини жуда яхши кўрамиз. Ўтган йили Абдихолиқов ва Умаров чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Умаров, умуман олганда, маҳаллий жамоатчиликнинг ёқимтойларидан бирига айланган. У техник жиҳатдан моҳир ва тўп учун курашдан қўрқмайди. Яхшибоев жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Узоқ мамлакатлардаги тушунарсиз “иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан футболчиларни олиб келган маъқул, деб ҳисоблайман. Сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп: Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхши ривожланган, футболга эътибор юқорироқ, ёшларнинг ривожланиши ҳам яхши босқичда.

"Ордабаси"нинг ўтган йилги чемпион бўлган таркиби ҳозирги жамоадан анча кучли эди. Бизда барқарорлик етишмайди, бу асосий муаммолардан бири саналади. Тўғри, ўтган йили жамоани Улуғбек Асанбаев шакллантирганини инобатга олиш лозим. "Ордабаси" мухлисларидан унга салом йўлламоқчиман. У ҳозир Ўзбекистонда ишлаётганидан хабаримиз бор. У чинакам футбол одами.

Афсуски, баъзи кўролмаслар туфайли у клубимизни тарк этишга мажбур бўлди. Менимча, бу раҳбариятнинг катта хатоси. Айнан Асанбаев чемпион таркибни йиғди, ваҳоланки, мавсум бошланишидан олдин жамоада атиги 7-8 киши қолган эди. Кейин Асанбаевдан ёрдам сўрашди ва у юқори сифатга эга жамоа йиғди. Қолаверса, мавсум бошида чемпионлик ҳақида умуман гап-сўз бўлмаганди: аввалига шунчаки қуйи лигага тушиб кетмаслик, Премьер-лигада жон сақлаб қолиш режа қилинганди, аста-секин юқори ва юқорига кўтарилиш ҳақида ўйлай бошланди. Айнан Асанбаевга ўхшаганларни футболга жалб қилиш керак", деди “Texas Fans” ишқибозлар гуруҳи вакиллари.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика