RU

Последние новости

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   1 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ Новости

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ

"Championat.asia" сайтида Осиё Кубогидаги муваффақиятимиздан сўнг журналист Шаҳбоз Беғамовнинг "Купер услуби ўзбек футболига бегона", деган сарлавҳали мақоласи чоп этилганди.

Ўшанда Шаҳбоз Беғамов Купер терма жамоамизга қўллаётган услуб бизнинг футболга тўғри келмаслиги, Осиё Кубогида биз кутилган ўйинни намойиш этолмай, якунда натижа борасида инқирозга учраганимизни ёзганди.

Купер услуби ўзбек футболига бегона 

Ундан кейин терма жамоамиз март ойида йиғилиб, Хитойда ўтган турнирда иштирок этиб қайтди. Шунингдек, 28 май куни навбатдаги йиғинга киришган терма жамоамиз бугун Туркия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Тўғри, жамоамизнинг ҳозирги ҳолати ва рақибларнинг даражаси ўртасидаги фарқ сезилди. Мағлубият бу катта фожиа эмас. Аммо гап натижада эмас, балки терма жамоамиз иштирокидаги футбол, мазмунсиз ўйин ва тўпсиз қийналаётган футболчиларнинг ҳаракати ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсатмоқда. 

Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик ва сайтимизда чоп этилган мақола чиққанига 120 кун бўлди. Аммо терма жамоамизда ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Яъни, миллий жамоамиз ўйини пойдевори кўринмаяпти.

Қуйида ўша мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз: Купер услуби ўзбек футболига бегона         

Осиё Кубогида жамоалар энг кўп аниқ зарбани — Туркманистон ва Ўзбекистон дарвозаси томон йўллашган (тўлиқ статистика)         

Эктор Купер терма жамоамиз рулида ўтказган 13 учрашувдан 5тасида ғалаба қозонди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилди.

Купер қўл остида ўртоқлик ўйинларида КХДР, Қатар, Осиё Кубогида Уммон ва Туркманистон, ўртоқлик турнирида Хитой мағлуб этилди. 

Сурия ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувларида, Осиё Кубогида эса Австралия билан 120 дақиқа дуранг қайд этилди ва пенальтилар сериясида ютқаздик.

Эрон ва Жанубий Корея билан бўлган ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учраган бўлсак, Осиё Кубогида Япония ва Австралия бизни пенальтилар сериясида ютди. Шунингдек, ўртоқлик турнирида Уругвайга мағлуб бўлдик ва бугунги ўртоқлик баҳсида Туркия бизни ютди. Тўплар нисбати: 13-14.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика