RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи Новости

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи

Якшанба куни бўлиб ўтган "Челси" ҳамда "Халл Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 22-тур учрашувларига якун ясади.

"Ливерпуль" ҳамда "Суонси" ўртасидаги ўйин ушбу тур ўйинларини очиб берди. Кутилмаганда "оққушлар" мезбон жамоани 3:2 ҳисобида таслим этди. Льоренте (дубль) ва Сигурдссоннинг голлари "Суонси"га ғалаба келтирди. Фирминонинг 2 та голи жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

"Кристал Пэлас" ўз майдонида "Эвертон"га ютқазиб қўйди. Оғир ўтган баҳсдаги ягона голга Коулман муаллифлик қилди.

Аутсайдерлар сафига киритилган "Мидлсбро" "Вест Хэм" билан кураш олиб борди. Кэрролл (дубль) ва Кальерининг голларига мезбонлар Стуанининг янгона аниқ зарбаси билан жавоб бера олишди.

"Манчестер Юнайтед" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Бу сафар "Сток Сити"га қарши майдонга тушган "қизил иблислар" 19-дақиқада гол ўтказиб юборишди, аниқроғи Мата ўз ҳисобига автогол ёзиб қўйди. Баҳснинг сўнгги сонияларида Уэйн Руни жарима зарбасидан гол уриб, жамоасига 1 очко туҳфа қилди.


"Вест Бромвич" ортиқча қийинчиликларсиз "Сандерленд"ни мағлуб этди. 30 ва 36-дақиқаларда Флетчер ҳамда Брант томонидан киритилган голлар мезбонларга ишончли ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" ва "Уотфорд" ўртасидаги баҳсда "олчалар" иродали дурангга эришишди. "Уотфорд" сафида Кабаселе ва Трой Дини урган голларга Кинг ва Афобе жавоб бера олишди.

Шанба кунги баҳсларни "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс якунлаб берди. "Шаҳарликлар" учрашувни жуда яхши бошлашди ва кўплаб вазиятлар ярата олишди, аммо гол уришда муаммолар пайдо бўлди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Лерой Сане Льориснинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бир неча дақиқа ўтиб Де Брюйне ҳам франциялик посбоннинг қўпол хатосини голга айлантирди. Деле Алли ва захирадан ўйинга қўшилган Сон Хён Мин учрашув 2:2 ҳисобида якунланишини таъминлашди.

"Саутгемптон" "Лестер Сити"ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Баҳсда Уорд-Проуз, Родригес ва Тадичлар ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Арсенал" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилди. Мустафи Озилнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 90-дақиқагача ҳисоб ўзгармади, аммо меҳмонлар қўшиб берилган дақиқаларда Чех дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Ҳакам асосий вақтга 7-дақиқа қўшиб берган эди. Алексис Санчес сўнгги сонияларда ўз жамоаси учун пенальти ишлаб беради ва ундан унумли фойдаланиб, "тўпчилар"га уч очко тақдим этади.


"Челси" ҳамда "Халл Сити" учрашув кутилганидек "аристократлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Диего Коста ва Гари Кэхиллнинг голлари "Челси"га таъқибчилар билан фарқни янада оширишга имкон берди.

"Eplmanager"да 22-турнинг энг яхши фойдаланувчиси:


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Seamus Coleman (EVE) 13 points

2. Gary Cahill (CHE) 12 points

3. Roberto Firmino (LIV) 10 points

4. Fernando Llorente (SWA) 10 points

5. Kevin De Bruyne (MCI) 10 points

6. Andy Carroll(WHU) 10 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Zlatan Ibrahimovic

3. Eden Hazard

4. Diego Costa

5. Harry Kane

6. Romelu Lukaku

7. Philippe Coutinho

8. David de Gea

9. Adam Lallana

10. Salomón Rondón

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика