RU

Последние новости

15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  11 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  2 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  14 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  11 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  9 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади Новости

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади

Футболчилик фаолиятининг тўлиқ қисмини “Оқ-тепа” жамоасига бағишлаган ярим ҳимоячи Зокир Мирзааҳмедов бутсасини михга илди.
Миллионлар ўйинига илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида қўйган Мирзааҳмедов 2000 йилда ташкил топган жамоамизда 14 йил давомида тўп сурди. Клубни иккинчи лигадан 1-лига йўл олишидан тортиб, барча яхши-ёмон кунларида бирга бўлди. Ҳеч қачон жамоани қийин вазиятда ташлаб кетмади. Шунинг учун уни жамоа ичида ҳурмати беқиёс.

Ўзининг ажойиб ўйинлари орқали жамоадошлари орасида “Зико” номини олди ва “Оқ-тепа”да шу кунга қадар қайси мураббий ишламасин у клубнинг асосий ўйинчиси бўлиб келди. Фаолияти давомида кўп марта жамоа ва жамоадошларини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Ярим ҳимоячи чиройли тўп узатишлари-ю, кутилмаган қарорлари орқали рақибларини шошириб қўярди. Қийин вазиятларда барча оғирликни елкасига олишни уддаларди.

Аслида ярим ҳимоячи бемалол яна бир-икки мавсум тўп сура оларди. Аммо ўзи бутсасини михга илишни маъқул деб топди. Клуб раҳбарияти ҳам футболчининг қарорини ҳурмат қилган ҳолда Зокир Мирзааҳмедовга омад тилади!

МАЪЛУМОТ УЧУН
ЗОКИР МИРЗААҲМЕДОВ
Туғилган санаси:
06.03.1984
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 170 см. Вазни: 63 кг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика