RU

Последние новости

20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  18 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  15 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

"Оқ-тепа": Ёш “темирйўлчилар”ни мағлуб этдик Новости

"Оқ-тепа": Ёш “темирйўлчилар”ни мағлуб этдик

Бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг 1-босқичини якунлади.

Йиғиннинг сўнгги кунида “Локомотив” ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказилди. Ёш “темирйўлчилар”га қарши ўйин анча қизиқарли, ҳужумкор руҳда ўтди. Иккинчи бўлимда урилган ягона гол беллашув тақдирини ҳал қилди. Гол Зафар Қорақулов ҳисобига ёзилди.

Айтиш керак, мазкур йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга Владислав Павловский, Жасур Саидов, Акмал Жўраев ва Элёр Жаҳонов сингари футболчилар қўшилди. Йиғин бошида Акбар Саттаев, Суҳроб Саримсоқов ва Жалолиддин Саидов машғулотларда иштирок эта бошлаганди. Қолаверса, маълум муддат “Олмалиқ” жамоаси машғулотларида қатнашган Берумий Абдунабиев ҳам “Оқ-тепа”га қайтиб келди. Ҳозирча ҳеч бир футболчи билан шартнома имзолангани йўқ.

Шу билан тайёргарликнинг биринчи босқичи якунланди. Уч кунлик таътилдан сўнг, аниқроғи, 19 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичи бошланади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ЛОКОМОТИВ” (ўринбосарлар) – 1:0 (0:0)
15 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов, Акбар Саттаев (Жалолиддин Саидов, 75), Маҳсуджон Ҳайитов, Фаррух Йўлдошев (Абдумавлон Турсунов, 80), Жасур Саидов, Зафар Қорақулов (Маъруф Аҳмаджонов, 70), Собир Усмонхўжаев, Нодир Тешабоев (Элёр Жаҳонов, 46), Илдар Магдеев (Суҳроб Саримсоқов, 60), Владислав Павловский (Берумий Абдунабиев, 46), Сардор Соибов.
Гол: Зафар Қорақулов, 69 – 1:0.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика