RU

Последние новости

18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  8 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  21 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди Новости

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 9-тур учрашувлари ўтказилди.
Турнинг марказий учрашуви “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди. Турнир пешқадами “Қўқон-1912”ни қабул қилган жамоамиз иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Беллашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Умиджон Қодиров 59-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. Голга қадар ҳам, голдан сўнг ҳам босимни пасайтирмаган футболчиларимиз якунда мағлубиятни ғалабага айлантира олишди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекун 73-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Беллашувнинг сўнгги дақиқасида чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борган Никита Павленко Баклановнинг тўққизлигини нишонга олиб, учрашувга нуқта қўйди – 2:1. Қолганига меҳмонларнинг кучи етмади. Шу тариқа жамоамиз турнир пешқадамига айланиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 9-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:1 (0:0)
15 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Маҳмудов (Тошкент вилояти).
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Шоҳруҳ Пирназаров, 90+3), Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Сергей Рекун, 51), Зафар Қорақулов, Саиджон Топилов, Сергей Прохоров.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Отабек Ҳайдаров, 64), Абдуллажон Мирзаев, Умиджон Қодиров, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев (Раҳматулло Мелибоев, 90), Рустам Ашурматов, Жалил Кимсанов.
Голлар: Умиджон Қодиров, 59 – 0:1. Сергей Рекун, 73 – 1:1. Никита Павленко, 90 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 28. Темур Турдиев, 38. Хуршид Узоқбоев, 41. Дониёр Усмонов, 85. Нодир Тешабоев, 87.
Четлатиш: Хуршид Узоқбоев, 81.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика