RU

Последние новости

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  11 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди Новости

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Оқ-тепа" ўз майдонидаги илк беллашувда 2-турдан сўнг турнир пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Хотира-79” клубини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди. Александр Мочинов бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоамизнинг кўп йиллик сардори Зокир Мирааҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Қолаверса, дастлабки икки баҳсда захирада қолган дарвозабон Асилбек Омонов ҳам тўқсон дақиқа тўп сурди. Бу ўзгаришлар самарасини берди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган жамоамиз қарши ҳужумларнинг бирида жазоланди. 75-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланган Ислом Исоқжонов тўпни Омоновнинг устидан ошириб, ҳисобни очди – 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна катта куч билан олдинга ташланган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда иродаларини намойиш қилишди. Дастлаб, захирадан майдонга тушган Хуршид Йўлдошев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга иқтидорли футболчи Алишер Шоғуломов етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Гол ўйиннинг босимини янада оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Сергей Рекун ғалаба тўпини киритди – 2:1. Шу тариқа “Оқ-тепа” иродали ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 3-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОТИРА-79” – 2:1 (0:0)
11 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 846 томошабин.
Бош ҳакам:
Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жасур Мухторов (Тошкент), Даврон Акмалов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Темур Дўстов (Бухоро).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 80), Нодиржон Саъдуллаев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Фарҳод Мирааҳматов, 88), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 65), Маъруф Аҳмаджонов, Саиджон Топилов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Собит Воҳидов, Комил Қўчқоров (Анвар Сиддиқов, 57), Ислом Исоқжонов, Мирзоҳид Собиров, Санжар Асқаралиев, Баҳром Йўлдошев, Омил Мўминов, Ислом Абдуқодиров.
Голлар: Ислом Исоқжонов, 75 – 0:1. Алишер Шоғуломов, 88 – 1:1. Сергей Рекун, 90+4 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Исоқжонов, 31. Омил Мўминов, 39. Ислом Абдуқодиров, 40. Алишер Шоғуломов, 41. Маъруф Аҳмаджонов, 67. Санжар Асқаралиев, 73. Сергей Рекун, 90+1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика