RU

Последние новости

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  6 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Оқ-тепа" клубига ташриф буюрган италиялик мутахассис Моррис Пагниелло иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Новости

"Оқ-тепа" клубига ташриф буюрган италиялик мутахассис Моррис Пагниелло иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Ривожланиш йўлида олдинга қадам ташлаётган "Оқ-тепа" клуби бу борада яна бир лойиҳага қўл урди.

Хабарингиз бор кеча клуб матбуот хизмати италиялик футбол функционери Моррис Пагниелло иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган эди. Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида клуб президенти Сарвар Шоғуломов, Моррис Пагниелло иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, унда италиялик мутахассиснинг "Оқ-тепа" клуби билан ҳамкорликдаги мақсади, олдинда амалга ошириладиган ишлар ва режалар борасида фикрлар янгради. Конференция давомида ўзимизнинг қизиқтирган саволларимизга жавоб олдик. 

Маълумот ўрнида  Моррис Пагниелло асли келиб чиқиши австралиялик, Италия фуқаролигига эга. Ҳозирда футбол функционери ҳисобланади. "Racing city group" асосида бир нечта клубларга эга инсон ҳисобланади. Уларда барча клубларнинг номи "Racing city group" номи билан бошланади. 

Сарвар Шоғуломов ("Оқ-тепа" клуби президенти): - Барчангиз яхши биласиз клубимиз ташкил топганига 20 йил бўлди. Биз биргаликда клубни яна ривожлантиришни ва футбол сифатини оширишни мақсад қилганмиз. Яқинда жаноб Моррис билан танишдик ва клубимизга таклиф қилдик. Куни кеча у Тошкентга келди. Ушбу инсон ҳақида маълумот берадиган бўлсам, Жаҳон миқёсида кўпчиликка таниш дейишим мумкин. Унинг академияси бутун дунёда етакчи ўринларда туради. Италия, Испания, АҚШ, Хитой ва БАА каби мамлакатларда бир қатор филиаллари бор. Ҳозирда келажакни ҳам ўйлаган ҳолда беш йиллик шартнома имзоладик. Бу нималарни ўз ичига олишини тушунтириб ўтсам. Академияни ривожлантириш яъни кичик ёшдан профессионал даражага қадар юқори савияга олиб чиқиш. Академиямизни филиалларини очиш. Шунингдек футболчиларни алмашиш, биз уларга, улар бизга ўз футболчиларини юборади. Ўзбек футболини нуфузини ошириш энг олий мақсадимиз, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. 

Моррис Пагниелло (Италиялик функционер) - Бу ерга келишимдан мақсадимни айтиб ўтсам. Мен Ўзбекистонда ҳеч қачон бўлмаганман. Лекин Ғанишер ва Сарвар Шоғуломовларнинг таклифига кўра юртингизга келдик. Нима учун бу клубни танладик? Биласиз "Оқ-тепа" шахсий клуб. Клубнинг инфратузилмаси билан танишиб чиққанимиздан сўнг шундай қарорга келдикки, бизнинг академиямиз бўлган "Genoa Soccer Academy" ҳамда "Racing city group" лойиҳаси асосида клуб инфратузилмасини янада яхшилаш борасида иш олиб борамиз. Таъкидлаб ўтганимдек академиямизни охирги йилларда 250дан ошиқ битирувчи тамомлади ва Европа клубларига йўл олди. Биз худди шуни бу ерда ҳам йўлга қўймоқчимиз. Футбол бизнеслигини яхши биламиз. Аммо ҳозирда асосий мақсадимиз футболни ривожлантирган ҳолда кейингина бизнес режага ўтиш. Клуб раҳбарлари билан бир қанча музокаралар ўтказдик. Ўзаро ҳамкорлик беш йилга мўлжалланган. Бунинг ичида клубдаги ёш иқтидорли футболчиларни Европа клубларига таклиф қилиш ҳам бор. "Racing city group", "Расинг Мурсия"даги тизмни "Оқ-тепа"га ҳам сингдиришни вазифа қилиб қўйганмиз. Бу нафақат клубга балки ўзбек футболига ва терма жамоага катта ёрдам беради деган умиддаман. 

- Ўзбекистонда футбол ҳали бизнес даражасида эмас. Даромад олиш мушкул. Бизнесдаги одам пул тиккандан сўнг табиийки даромадни ўйлайди. Сиз пул тиксангиз даромад келмаса қанча вақтгача сабр қила оласиз?

- Биз ҳозирда бизнес жиҳатларига тўхталганимиз йўқ. Бошланишига мураббийлар ва футболчиларнинг ривожланишига эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Ўзбекистонда иқтидорлар кўп. Уларни тўғридан-тўғри Европага олиб кетишдан олдин керакли босқичга олиб чиқишимиз керак. Клубга мураббийларимиз келади, бу биринчи ташланган қадам бўлади. Биласиз айни пайтда Серхио Маринангели "Оқ-тепа"да фаолият олиб бормоқда. 

- Ўзбек футболи ҳақида етарлича таассуротга эга эмассиз. Шу сабабли бу лойиҳанинг муваффақиятли чиқишига қай даражада ишонмоқдасиз?

- Инсон танлашда ҳеч қачон адашмаганман. Мен Шоғуломовлар оиласига ишондим ва яхши инсон сифатида қабул қилдим. Яқин орада 1-2 нафар футболчи Испания клубларидан бирига йўл олади. Асосий двизионга эмас, ёшлар жамоасига ўтади. Жамоа иштирокидаги ўйинни бир тайм кўрдик ва Ўзбекистонда иқтидорлар борлигига гувоҳ бўлдик. Ўйлашимча олдимизга қўйган мақсадларимизга эришамиз. 

- Ушбу лойиҳадан "Оқ-тепа"га умумий қандайдир фойда келадими?

Сарвар Шоғуломов: - "Расинг Мурсия" ва "Оқ-тепа" биргаликда фаолият олиб боради, академия масаласида ҳам шундай. Ёш футболчиларнинг, имкони йўқ иқтидорларнинг Европага йўл олишига ёрдам беришни истаймиз. Инфратузилма ва бошқарув тизимини ривожлантириш борасида ҳам ишлаяпмиз. Балки қўшимча майдонлар қурармиз. Ҳа, авваллари "Реал Мадрид", "Ювентус" каби жамоалар Ўзбекистонда академияларини очишмоқчи бўлишган. Муаммо нимада, булар тайёр ўйинчиларни олиб кетишади. Биз эса жаноб Моррис билан гаплашдик, "Расинг Мурсия" бу йўлдан бормайди балки, футболчиларни тайёрлайди. Бу икки хил нарса. 

Моррис Пагниелло: - Бу гапларимиз фақат матбуот анжумани учун эмас. Ҳақиқатдан ҳам бир ёки икки нафар футболчи қишда Европага бориб малака оширади. У ерда қолиши борасида эса музокаралар кетмоқда. 

Сарвар Шоғуломов: - Мураббийларимиз учун европалик мутахассислар иштирокида семинар ташкил қилишни режалаштирганмиз. Ёки янги йилга қадар, ёки янги йилдан сўнг буни ташкил қиламиз. Бу семинар фақат "Оқ-тепа" клубидаги мураббийлар учун эмас, исталган клуб мураббийлари ўз хоҳишига кўра иштирок этиши, ўрганиши мумкин. Барчаси бепул бўлади.  Якунда диплом берилади. Ҳозирча бошланишига Тошкентда ўтказилади. Кейинчалик эса Мадридда ёки Испаниянинг бошқа шаҳарларида олиб борилади. 

- Жаноб Моррис Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай бўлди?

- Мен олдин Ўзбекистон борасида ҳеч қандай таассуротга эга эмасдим. Менга Тошкент жуда ҳам ёқди. Шаҳрингиз яшил, ёзда бундан ҳам чиройли бўлади деб ўйлайман. Кеча "Бунёдкор" клубида бўлдик. Инфратузилмаси билан танишиб чиқдик. "Бунёдкор" академияси топ даражада. Фақат максимал даражада ишлатишга вақт керак. Миллий таомингиз палов манзур келди. Тошкентда яна 10 кун қоладиган бўлсам шунча кўп вазнга эга бўлишим аниқ. 

- Бир тайм давомида кузатганингизни айтдингиз. Ўзбекистонлик футболчиларнинг айнан қайси жиҳати сизга маъқул келди?

- Тўғрисини айтадиган бўлсам ўзбекистонлик футболчиларнинг иштиёқи ва руҳи баландлиги менга ёқди. Ҳар бир вазиятга тик қараши, қўрқмаслиги ва курашларга чанқоқлигини кўрдим. Қўрқмаслик, руҳият ва тактика футболда муҳим аҳамият касб этади. Клубдаги испаниялик мураббий Серхио Маринангели билан турли гуруҳлардаги футболчиларнинг ҳаракатини кузатдик. Футболда берилган имконият ва омаддан фойдалансангиз кўп нарсага эришасиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика