RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Оқ-тепа": “Бухоро” мағлуб этилди Новости

"Оқ-тепа": “Бухоро” мағлуб этилди

Бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
“Оқ-тепа”нинг бугунги рақиби олий лига вакили “Бухоро” бўлди. Эдгар Гесс мазкур беллашувда асосий таркиб футболчиларини синовдан ўтказди. Шунга мос равишда Александр Мочинов ҳам янги мавсумни жамоамизда бошлаши деярли аниқ бўлган ўйинчиларни майдонга туширди. Учрашув анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди.

Гарчи ўртоқлик учрашуви бўлса-да, иккала жамоа аъзолари ҳам илк дақиқаларданоқ ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. Собир Усмонхўжаев 3-дақиқадан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, “Оқ-тепа”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, иқтидорли ҳужумчи Алишер Шоғуломов 20 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди. 20-дақиқада Нодир Жўраев ҳисобни қисқартирди – 2:1. Аммо ютуқ учун астойдил ҳаракат қилган футболчиларимиз танаффусга 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Жамоамизнинг учинчи голига Хуршид Йўлдошев муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби курашларга бой тарзда ўтди. Фақат бу сафар дарвозалар бир марта ишғол этилди. 50-дақиқада захирадан майдонга тушган Евгений Кочнев белгиланган пенальтини голга айлантириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Қолган дақиқаларда футболчилар харчанд уринишмасин дарвозаларни ишғол қила олишмади. Шу тариқа олий лига вакили ишончли тарзда “таслим” этилди.

 

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” - “БУХОРО” – 3:2 (3:1)

4 март. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев.
“Оқ-тепа”: Илҳом Жуманов (Шоҳруҳ Эшбўтаев, 46), Нодир Тешабоев, Дониёр Усмонов, Нодир Саъдуллаев, Саид Топилов, Зафар Қорақулов, Никита Павленко (Фаррух Саъдуллаев, 60), Хуршид Йўлдошев Набижонович (Фаррух Зикрияев, 70), Собир Усмонхўжаев (Зокир Мирзааҳмедов, 61), Алишер Шоғуломов (Умид Зайниддинов, 70), Маъруф Аҳмаджонов (Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 46).
“Бухоро”: Александр Корнейчук, Илья Ильин, Шавкат Раимқулов, Паша Тюлкин, Нодир Жўраев, Андрей Акопянц, Суҳроб Неъматов, Феруз Бобоқулов, Предраг Вуйович, Шукур Жумабоев, Равшан Арслонов.
Захирадан тушганлар: Фаррух Турдиалиев, Шерзод Шарипов, Азиз Ғуломхўжаев, Евгений Кочнев, Жамол Убайдуллаев, Умрилло Рамазонов, Элёр Акбаров.
Голлар: Собир Усмонхўжаев, 3-пенальтидан – 1:0. Алишер Шоғуломов, 14 – 2:0. Нодир Жўраев, 20 – 2:1. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 34 – 3:1. Евгений Кочнев, 50-пенальтидан – 3:2.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика