RU

Последние новости

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  13 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Онахоннинг дуоси... Новости

Онахоннинг дуоси...

Бугун тўрт кун давом этган "Олтин Куз" - 2016 фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозир ёзаётганларимни "пост" шаклида ижтимой тармоқлардан бирига ёзсам бўларди. Лекин, шу фестивални ўтказишда ёрдам берган барча-барчани кўплаб ўқувчиларига сайтимиз орқали билдиришни лозим топдим.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси? Бу мавзуни анча бўлди четга суриб қўйганимга. Мен бот-бот айтаман, пойдеворни яхшилаб ўрнатмас эканмиз, биргина Одил Аҳмедовга таяниб қолган МТЖ билан узоққа бора олмаймиз. Пойдевор йўқ экан, қайдан чиқсин янги Аҳмедовлар-у, Гейнрихлар... Ўтмишнинг Қосимов-у, Шацкихлари?

Шунинг учун биз биргаликда болалар футболини ривожи йўлида ҳозирдан ўз дастуримиз асосида иш бошлашимиз керак.

Одатда Ўзбекистонда ўтказилинадиган барча мусобақаларда ё чепмион, ё кубок соҳиби аниқланади. Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг аксар футболи ривожланган давлатларида бироз бошқачароқ. Уларда 12/14 ёшгача ҳар бир мусобақа фестивал кўринишида бўлади. Мусобақа давомида ота-оналар ким чемпион, менинг фарзандимга ҳам медаль борми қабиладаги саволларни жуда кўп бердилар. Уларнинг барига жавобимиз бир бўлди, бу ерда ҳамма чемпион, бу ерда ҳаммага олтин медаль бор. Якунда шундай бўлди ҳам. 


"Олтин Куз" - 2016 жорий йил ҳисобидаги тўртинчи фестивалимиз бўлди. Секин аста мураббийлар ҳам фестивал шаклидаги мусобақаларга кўника бошлашаяпти. Фақат натижага ўтиб кетишаётгани бироз нотўғри бўлди. Оддий ўйинда футболчиларни сўкмаслик керак. Булар энди 8 ёшга тўлдилар. Аввал уларга футбол ўйнашни мураббийни ўзи ўргатиши лозим. Турнирга ҳар куни бирон киши меҳмон бўлиб келди. Уларнинг барчаси деярли шу ҳолатларга эътибор қаратишди. 

"Японияда бундай эмас", - деб кулиб қўйди Сато. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, турнирни юқори савияда ўтишига ўзининг муносиб улушларини қўшган "Oreo", "Zizi", "Camera.uz" ва "Start" савдо белгиларига самимий ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар билан турнирнинг сифати ошди, "MY5" каналидан Дилшод Файз ва Асрор Мансуровга катта раҳмат! "Футбол20" аренаси бошқарувчиси ўзимизнинг Ҳамдам акага. Мусобақани ҳакамлар билан таъминлаб берган, Шуҳрат Пўлатов ва турнирни бошидан охиригача ёрдам берган Илҳом Ёқуббековга.


Ва сўнгги кун меҳмони сифатида турнирнинг тақдирлаш маросимида иштирок этган Миржалол Қосимов, Шуҳрат Рахмонқулов ҳамда Бахтиёр Ашурматовга раҳмат!

Кейинги мусобақамизга ҳам оз қолди. 15-16 октябрь кунлари Наманганнинг Тўрақўрғон туманида "Келажак Юлдузлари" мусобақамизнинг водийдаги фестивалини ўтказамиз. Тўрақўрғонда кўришгунча! 

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика