Ўн йил олдинги Уэйн Руни қаерга йўқолди?
19 окт 2015 18:00
Новости
Ўн йил олдинги Уэйн Руни қаерга йўқолди?
Ўтган ҳафтада BBC Англия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпуарарга айланган Уэйн Руни ҳаёти тўғрисида ҳужжатли фильмни тақдим этди. Руни жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб қолаётганига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо 2004 йилдаги Уэйн қаерга йўқолди?
Тарих Уэйн Рунини энг яхши инглиз футболчиларидан бири деб эслайди, аммо ҳужумчи ўзининг табиий имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётганига кўпчилик қўшилса керак.
Айни дамда Уэйн Руни - терма жамоа ва клуб сардори, голлар бўйича рекордчи ва кўплаб совринлар эгаси. У яна 15та гол урса "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпуарарга айланади.
Тепароқда келтирилган маълумотлардан сўнг мақола номи ғалатига ўхшаб кўринади, аммо орамизда кўплаб инсонлар Рунидан бундан ортиғини кутган эди.
МЮ собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон фаолиятини якунлашига қадар Уэйн Рунида идеал, универсал ва кўп қиррали футболчини кўрмоқчи эди.
18 ёшли Уэйн Руни иккинчи ҳужумчи ролида машҳурликка эришди. У тўп билан хоҳлаган ишини қилар эди. Бир ўйинда 3та гол, истаган жойида ўйлаб ўтирмай зарбалар...
Ҳозир Руни ўша футболчи эмас. Ярим ҳимоячи, тўққизинчи рақам, ўнинчи рақам - у ҳар қайси ролда пайдо бўлиши мумкин, аммо у ҳеч қаерда энг яхши эмас.
Уэйн Руни доимо кўплаб баҳсларга сабаб бўлган, лекин кўпроқ унинг позицияси борасида тортишилган. У фойдали 9-рақам бўлиши мумкин эди, у кўплаб позицияларга кўникиб кетади. Руни жангари 10-рақам ҳам бўла олади, аммо у ушбу позицияда буюк бўлиши учун етарлича билимга эга эмас. У Хуан Роман Рикельме ва Кака каби футболчиларга ета олмайди.
Руни иккинчи ҳужумчи ролида яхши кўринар эди. У учун 4-4-2 ёки 4-4-1-1 схемалари қулай эди, чунки Уэйн ушбу тузилишларда эркин ҳаракат қила олади. Айнан шу нарса унга ҳалал берди. Рунига тўғри келган схема қолганларга мос бўлмаган.
Руни ўша схемада янги даражага чиқаётганида бутун Премьер-лига 4-3-3 ёки 4-2-3-1 схемасига ўтишни бошлаган. Бу схемаларнинг бирортаси Рунига мос бўлмаган. Уэйн Луис Саа билан яхши тандем ҳосил қилади, аммо француз жуда кўп жароҳат олар, Рунига ёқадиган схемалар эса ортда қолган эди. Хавьер Эрнандес Уэйн Руни билан бўлган фаолиятини яхши бошлади, аммо кейинроқ унда пасайиш кузатилди.
Руни фаолияти давомида чап ва марказий ҳужумчилар ҳисобланадиган Робин ван Перси, Криштиану Роналду ва Димитар Бербатовларнинг ортида ўйнаган.
Фергюсон Рунини жойини ўзгартириб, ундан меҳнаткаш ва универсални кашф этди. Руни ўзининг ёввойи "қотил" туйғуларини унута бошлайди. Рунининг кучи унинг жўшқинлигида эди: Унинг 2005 йилда ҳакам Нил Барри билан келишмовчилигидан сўнг "Ньюкасл" дарвозасига урган голидан кейинги ғазабини эсланг.
Руни худди ўз жарима майдончасини ташлаб кетишни тўхтатган Рио Фердинанд каби ўзининг индивидуал сифатларини йўқотар эди.
Уэйннинг фаолиятида икки хиллик кузатила бошланди. У клубда бахтли, терма жамоада эса акси эди. "Юнайтед" унга босим ўтказмаётганда, мухлислар ундан сехр кутарди. Руни Фергюсон билан ишлашдан роҳатланаётган бир пайтда, Стив Макларен ва Фабио Капелло Уэйнни "чўктирар" эди.
Терма жамоа бош мураббийилигига Рой Хожсон келганидан сўнг, Руни барқарор ўйин кўрсата бошлади, аммо сэр Алекс билан муносабатлар аксинча бўлди. Шотландиялик мураббий кетганидан сўнг, клуб чўкишни бошлади. Жароҳатлар, босим, туфайли Руни ўз фаолиятидан мамнун бўлмаган - баъзида клуб, баъзида терма жамоа ҳалақит қиларди. Бу пайтда руҳий ҳолат катта ўрин тутган.
Уэйн "Юнайтед"га келганида гол машинаси эди, аммо йилдан-йилга унинг фойдалилик коэффитценти ва тўпурарлик қобилияти пасая бошлади. Унинг табиий қобилияти йўқолгандек ва бир қадам узоқликда бўлган "Олтин тўп" энди умуман кўринмай қолди.
Иқтидор қаерлардадур бор - 2011 йилда "Манчестер Сити ва 2014 йилда "Вест Хэм"га урган голларини эсласак.
"Биз сўнгги 30 йил ичида бу мамлакатнинг энг яхши ёш футболчисини сафимизга қўшиб олдик" - деган эди Фергюсон.
Руни "иблис"га айлан!
Комментарии