RU

Последние новости

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Еттита футбол клубига нисбатан легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқи қўйилди Новости

Еттита футбол клубига нисбатан легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқи қўйилди

Теги :  ЎФА
Мазкур масала Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг 2021 йил 5 февраль кунидаги йиғилишида кўриб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясига 2021 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан айрим футбол клублари томонидан 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов тўланмагани, ушбу масалани ЎФАнинг тегишли қўмитасида кўриб чиқилиши бўйича мурожаат хати келиб тушган эди. 

Қўмита йиғилишида тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун “2020 йилги Мусобақаларни ўтказиш регламенти”нинг 6.27-бандига мувофиқ, легионер футболчи хизматидан фойдаланаётган клуб йилда бир марта легионер футболчини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов амалга ошириши белгилангани, мазкур регламентнинг 6.28-бандида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмагунича, легионер футболчи рўйхатдан ўтказилмаслиги қайд қилингани, оғир келган 2020 йилги мавсумда айрим футбол клубларига истисно тариқасида тўловларни кечиктириб тўлаш учун ЎзПФЛ томонидан рухсат берилгани, ўтган давр мобайнида олтита футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловларни тўлаш бўйича бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантириш берилганига қарамасдан, ушбу тўловлар тўлиқ тўланмасдан келинаётгани аниқланди.

Қўмита аъзолари ўзаро муҳокамалардан сўнг 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширмагани учун «Насаф», «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Сурхон», «Қўқон-1912», «Бухоро», «Оқтепа» футбол клубларига 2021 йилги мавсум учун легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.

Бунда футбол клуби томонидан легионер футболчи ҳамда хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш бўйича вужудга келган қарздорлик тўлиқ бартараф этилган тақдирда 2021 йилги мавсумда легионерларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқ олиб ташланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент” қоидаларидан келиб чиқиб, легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилади, бироқ қарздорлик бартараф этилмагунча, мазкур футболчи ёки хорижлик мутахассиснинг мусобақада иштирок этиши учун лицензия тақдим этилмайди. 

Бунда легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача бўлган 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари борасида ҳар қандай нотўғри маълумот тақдим этиш жиддий санкцияларга олиб келиши муқаррарлиги тўғрисида футбол клублари расман огоҳлантирилди.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика