“Олтин тўп” соҳиби Хитой термасини бошқаради
15 мар 2019 22:00
Новости
“Олтин тўп” соҳиби Хитой термасини бошқаради
Италиялик собиқ ҳимоячи Фабио Каннаваро Хитой терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
BBC’нинг хабарига кўра, ҳозирда “Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи ҳисобланган Каннаваро терма жамоа бошқарувини клуб билан биргаликда олиб боради.
45 ёшли мутахассис Марчелло Липпининг ўрнини эгаллади. Липпи Осиё кубоги-2019даги қониқарсиз натижадан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Хабар берилишича, Фабио Каннаварога Марчелло Липпи маслаҳатчи иураббий сифатида ёрдам беради.
Хитой терма жамоаси Каннаваро қўл остида илк учрашувини 21 март куни Тайланд термасига қарши ўтказади. “Олтин тўп” соҳиби 2017 йилдан бошлаб “Гуанчжоу Эвергранд”ни бошқариб келмоқда. Хитой клуби Фабио Каннаваро мураббийлигида 2016/17 мавсум Хитой лига кубогида чемпион бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии